Delphi 10.0 дастурлаш муҳити

Delphi (ўқилиши Дельфи) қадимги дунёда машҳур бўлган авлиё яшаган ибодатхона жойлашган грек шаҳарчасининг номи бўлиб, у авлиё каби бу дастурлаш муҳити ҳам кўпчилик орасида жуда машҳур бўлиб кетган. Унинг қарийиб чорак аср мобайнида 25 та варианти яратилган бўлиб, улар қуйидаги учта гуруҳга ажратилади:

Delphi 1 – Delphi 8 (1995-2003 йиллар)
Delphi 2005 – Delphi 2010 (2005-2009 йиллар)
Delphi XE 1 – Delphi ХЕ 10 (2010-2017 йиллар)

delphi_10Уларнинг барчасида асосий (баъзан ягона) дастурлаш тили Object Pascal бўлсада, кўпчилигида C++, Assembler да, охирги вариантларида Java да, баъзи версияларида ҳатто PHPда ҳам дастур ёзиш мумкин. Охирги версиялари Windows иловалари билан бирга Android ва IOS иловаларини ҳам яратиш имконини беради.

1. Delphi интерфейси қуйидаги бўлимлардан иборат:
1. Сарлавҳа сатри.
2. Асосий меню.
3. Жиҳозлар панели.
4. Бошқариш обектлари (компоненталар) панеллари.
5. Бошқариш обектлари браузери.
6. Бошқариш обектлари (обектлар) инспектори.
7. Яратилаётган илова ойнаси (форма).
8. Яратилаётган илова коди.

Delphi муҳити ойнасининг сарлавҳа сатри стандарт кўринишга эга бўлиб, унда илованинг номи, унда яратилаётган лойиҳа номи ва ойнани яшириш, ўлчовини ўзгартириш ва уни ёпиш учун хизмат қиладиган учта тугма жойлашган.

Ускуналар панели ва обект (компонента)лар панели. Ускуналар панелида кўп ишлатиладиган буйруқларнинг тугмалари жойлашган бўлиб, бу уларни асосий менюга кирмасдан ишлатиш имконини беради. Жиҳозлар панелида ўндан ортиқ тугмалар бўлиб, уларга янгиларини қўшиш, баъзиларини олиб ташлаш мумкин. Компонента деб яратилаётган иловага жойлаш учун мўлжалланган турли бошқариш элементлари (обектлар)га айтилади. Визуал дастурлаш шу бошқариш элементларини илова ойнасига жойлаш ва унинг хоссаларини ўзгартириш орқали амалга оширилади. Делфида юзлаб бошқариш элементлари бўлиб, улар йигирмадан ортиқ компоненталар панелига жойлаб чиқилган.

 

 

 


🔥3.3 K марта кўрилди

2 thoughts on “Delphi 10.0 дастурлаш муҳити

Fikr bildirish

55863853