География фани ўқитувчисига инглиз тили сертификати учун устама тўланадими? - Ta’lim / Образование

География фани ўқитувчисига инглиз тили сертификати учун устама тўланадими?

География фани ўқитувчисига инглиз тили сертификати учун устама тўланадими? Ушбу саволга жавоб бериб ўтилди.

IELTS_in_Uzbekistan_230

Савол: Мен Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги мактабларнинг бирида география фанидан дарс бераман. Яқинда 20 ва 50 фоизлик устама тўланадиган Сертификатлар рўйхати эълон қилинди. Менда инглиз тилидан В2 (IELTS-6) Сертификатим бор. Шу Сертификат асосида гография дарслари учун устама ҳақ тўланадими? (Ў.Ҳ.Ғ)

Жавоб: Афсуски, тўланмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сон Фармонинг 9-банди (а-кичик банди)да:

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзи дарс берадиган фани бўйича тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 20 ёки 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгилаб қўйилган.

P.S. 9-банд «а» кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.05.2023 й., 06/23/79/0302-сон)
 


🔥6.2 K marta ko‘rildi