Матема́тика (қад. юнон. μᾰθημᾰτικά ; μάθημα — билим, фан) аниқ мантиқий мушоҳадаларга асосланган билимлар ҳақидаги фан. Дастлабки объекти саноқ бўлгани учун кўпинча унга “ҳисоб-китоб ҳақидаги фан” деб қаралган. Бугунги математикада ҳисоблашлар, ҳатто формулалар устидаги амаллар жуда кичик ўрин эгаллайди.
Математика энг қадимий фан соҳаси бўлиб, узоқ ривожланиш тарихини босиб ўтган ва бунинг баробарида “математика нима?” деган саволга жавоб ҳам ўзгариб, чуқурлашиб борган. Юнонистонда математика деганда геометрия тушунилган. 9—13-асрларда математика тушунчасини алгебра ва тригонометрия кенгайтирган. 17—18-асрларда математикада аналитик геометрия, дифференциал ва интеграл ҳисоб асосий ўринни эгаллаганидан сўнг, то 20-аср бошларигача у “миқдорий муносабатлар ва фазовий шакллар ҳақидаги фан” мазмунида таърифланган.
Ушбу саҳифада математика фанидан тест ёрдамида ўз билимингизни текшириб кўришингиз мумкин. Тест сўнгида тизим жавобларингизни ҳисоблаб, неччи баҳо ва балл олганингизни кўрсатади. Омад сизга ёр бўлсин!
Iltimos fizika fanidan onlain test qibering.
Яқин 2 кунда физика ва кимё фанларидан ҳам онлайн тест тузилади.
Testingiz zo‘rakan shunday testlardan yana ko‘proq tashela
Zur testlar ekan
Test yaxshi, informatikadan xam test bolsa yaxshidi