2022-2023 ўқув йилидан мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари электрон шаклда берилади - Ta’lim / Образование

2022-2023 ўқув йилидан мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари электрон шаклда берилади

Ҳукумат қарори (44–сон, 31.01.2023 й.) билан Умумий ўрта таълим тўғрисидаги электрон шаҳодатномаларни бериш тартиби ҳақидаги низом тасдиқланди.


2022-2023-ўқув йилидан мактаб битирувчиларининг шаҳодатномалари электрон шаклда берилади

Низомга кўра, битирувчиларга қуйидаги турдаги шаҳодатномалар берилади:

  • таянч ўрта таълим тўғрисида шаҳодатнома (9-синф);
  • таянч ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатнома (9-синф);
  • умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома (11-синф);
  • умумий ўрта таълим тўғрисида (кумуш медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
  • умумий ўрта таълим тўғрисидаги аъло даражали (олтин медаль билан) шаҳодатнома (11-синф);
  • психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактабни (мактаб-интернат) тамомлаганлик тўғрисидаги сертификат.

Шаҳодатнома ўзбек ва инглиз тилларида шакллантирилади.

Буюртма бериш ва шаҳодатномани шакллантириш “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Бунда ҳар йили 1 декабргача битирувчи ҳақида тегишли маълумотлар платформага киритилиб, буюртма шакллантирилади.

Шаҳодатномалар битирувчиларга ҳар йили 20 июнга қадар берилади.

Битирувчилар шаҳодатномани электрон платформадан шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни киритиш орқали бепул юклаб олади.

Қарорга кўра, 2022/2023 ўқув йили якунидан “Электрон шаҳодатнома” ахборот тизимига битирувчилар ҳақидаги маълумотлар киритиб борилади.



Leave a Reply