2023/2024 ўқув йилидан бошлаб босқичма-босқич умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув дастурлари амалиётга киритилади.
Бунда 10–11-синф ўқувчиларининг қизиқиш ва қобилиятига мос бўлган ихтисослашган дастурлар асосида билим бериш амалиёти жорий қилинади.
10–11-синфлардаги 14 та мажбурий фанлар такомиллаштирилган янги ўқув режа асосида ўқувчиларга 8 та мажбурий фан ва 2 та танлов фан (кимё-биология, математика-физика, тарих-ҳуқуқ, она тили ва адабиёт-чет тили)ни танлаш имконияти яратилади.
Хужжат билан тўлиқ танишиб чиқиш.