Тарбияси қийин ўқувчилар билан ишлаш (услубий тавсия) - Ta’lim / Образование

Тарбияси қийин ўқувчилар билан ишлаш (услубий тавсия)

Мактабларда болаларга нисбатан баъзан «тарбияси қийин бола» жумласи ишлатилади. Тарбияси қийин болалар деганда кўпинча ҳолатларда вояга етма­ганлар билан ишлаш назоратчилари рўйхатида ҳисобга олинган ёки олинмаган, гиёҳвандлик ва спиртли ичимликка ружу қўйган, ўғрилик ва безориликка мойил ўқувчилар назарда тутилади.

Кузатишлардан маълум бўлишича, тарбияси қийин болалар тарбия жараёни­да педагогик таъсирларга қаршилик кўрсатади, уларнинг хулқида ўзини биз хоҳ- лагандай тутмаслик ҳолатлари кузатилади.Тарбияси қийин болалар пайдо бўлишининг асосий сабабларидан бири уларда ўқишга нисбатан салбий муносабатнинг юзага келишидир.

Одатда, бундай муносабатнинг пайдо бўлишига бошқа сабаблар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Жумладан, ўқув фаолияти усули, малакалари тўла таркиб топмаганлиги сабаб- ли, нисбий билим олиш билан қаноат ҳосил қилиш, ўзлаштириш қобилиятининг суст ривожланганлиги, муайян вазиятларда ҳукм ва хулоса чиқаришда қийинчиликка дуч келиш, ўқитувчилар томонидан ўқувчига объектив баҳо берилмаслиги, ўқитувчининг боладаги индивидуал-психологик ва интеллектуал имкониятга етар- лича эътибор қаратмаслиги, ўқитиш савиясининг пастлиги, дарсларнинг зерикарли ўтилиши ва бошқалар.


Умумтаълим мактаб амалиётчи психологлар учун семинар ўтказиш юзасидан тавсиялар

Мавзу: “Ижтимоий-психологик муаммолари мавжуд бўлган болалар билан ишлаш

Семинарлар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар бир туман (шаҳар)да ўтказилади. Семинарлар умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган амалиётчи психологларнинг фаолиятида ўқувчиларнинг руҳий ҳолатини ўрганиш, хулқ-атворидаги “оғишлар”ни олдини олишга қаратилган чораларни кўриш, стресс, низо, салбий эмоционал кечинмаларининг олдини олиш ишларини тўғри ташкил эиш, психологик хизматнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ўтказилади.

Семинарларни жиддий тайёргарлик кўрилган ҳолда, юқори савияда ўтказилишига вилоят халқ таълими бошқармалари ҳамда туман, шаҳар ўқувчиларни касбга йўналтиришни ва педагогик- психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи масъулдир.

Шу билан бирга, умумтаълим мактабларида ўқувчи- ўқитувчи, ўқувчи-ўқувчи, фарзанд-ота-она, ўқитувчи-ота-оналар ўртасида шахслараро муносабатларда юзага келадиган низоли ва муаммоли вазиятларни ечимини топиш мақсадида “Ишонч қути”си ташкил қилиш тавсия этилади Қутининг ўлчами бўйи тахминан 20-25 см., эни 15-20 см. дан иборат бўлиб, амалиётчи психолог хонаси ёнига ўрнатилади. “Ишонч қути”ни ташкил этишнинг мақсади амалиётчи психолог томонидан ўқувчиларга тушунтирилади. Саволлар ва муаммолар аноним тарзда берилади. “Ишонч қути”сига тушган саволлар ва муаммоли вазиятларга амалиётчи психолог, қути ёнида ташкил этилган “Психолог маслаҳати” бурчагида тавсиялар сифатида жавоб беради. Саволларга аниқ жавоб олинмаса, берилган жавобга аниқлик киритиш мақсадида амалиётчи психолог билан мулоқот ўрнатилиб борилиши мумкин. “Ишонч қути”га тушган саволлар психолог томонидан қатъий сир сақланиши шарт. Акс ҳолда турли низоли вазиятларни келтириб чиқариши мумкин.


Хулқида оғувчанлиги бўлган ўқувчилар, уларнинг синф раҳбарлари,
ота-оналари билан ишлаш бўйича тавсиялар

Ўқувчилардаги психологик хусусиятлар, ривожланишида ўзига хос томонлар, улар ўртасида салбий одатларни олдини олиш ва бошқа масалалар доирасида умумтаълим мактаблари амалиётчи психологлари томонидан қатор тадбирлар, яъни психотренинг ва психокоррекцион ишлар олиб борилади. Мактабларда болаларга нисбатан баъзан “тарбияси қийин бола” жумласи ишлатилади. Асосан тарбияси қийин болалар деганда кўп ҳолатларда вояга етмаганлар билан ишлаш кузатилади.

Тарбияси қийин болалар келиб назоратчилари ўғриликка мойил ўқувчилар назарда тутилади. Кузатишлардан маълум бўлишича, тарбияси қийин болалар тарбия жараёнида педагогик таъсирларга рўйхатида ҳисобга олинган, гиёҳвандлик ва спиртли ичимлик ичишга, безорилшилик кўрсатади, уларнинг ҳулқида ўзини биз ҳоҳлагандай тутмаслик ҳолатлари чиқишининг асосий сабабларидан бири уларда ўқишга нисбатан салбий муносабатнинг пайдо бўлишидир. Одатда бундай муносабатнинг пайдо бўлишига бошқа сабаблар ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Жумладан ўқув фаолияти усули, малакалари тўла таркиб топмаганлиги сабабли нисбий билим олиш билан қаноат ҳосил қилиш, ўзлаштириш қобилиятининг суст ривожланганлиги, муайян вазиятларда хукм ва хулоса чиқаришда қийинчиликка дуч келиш, ўқитувчилар томонидан ўқувчига объектив баҳо берилмаслиги, ўқитувчи томонидан боланинг индивидуал-психологик ва интеллектуал имкониятига етарлича эътибор берилмаслиги, ўқитиш савиясининг пастлиги, дарсларнинг қизиқарсиз ўтилиши, ўқувчининг синф жамоаси билан яхши алоқада бўлмаслиги ва бошқалар.

Ўқувчи билан жамоа фикрининг мос келмаслиги унинг жамоа ичида ўз ўрнини борган сари йўқотиб боришига сабаб бўлади. Жамоа аъзолари бундай ўқувчининг қарашларини вақти-вақти билан ҳисобга олишлари яхши натижа бериши мумкин. Ўқувчининг фикр ва қизиқишларини жамоанинг қўллаб қувватламаслиги ёки бепарволиги уни қонунбузарликка ундайди ва гиёҳвандлик каби салбий ҳолатларнинг келиб чиқиши учун имконият яратади. Натижада бола учун келажак режаларининг поймол бўлиш хавфи туғилиб, ўқишдан ва жамоадан юз ўгирган ўсмир ўз келажагини, орзу-умидларини мактаб ва тенгдошлари фаолиятига боғлашдан кўра, янги “дўстлари” билан алоқа қилишни афзал кўради ва бошқа кишилардан нажот излайди. Бунинг натижасида ўсмир носоғлом хулқли болалар тўдасига тушиб қолади ва улар хулқ –атворига хос бўлган характерга эга бўлади.

Бундан ташқари, оилавий шароитнинг салбий таъсири ҳам тарбияси оғир ўсмирларнинг келиб чиқишига сабаб бўлади. Айрим оилаларда бола учун зарурий имкониятлар мавжуд эмаслиги сабабли бола ноҳуш ҳолат билан ёлғиз кураш олиб бориш кечинмалари билан яшайди. Ўсмир дунёсида оилавий шароитга нисбатан пайдо бўлган норозилик ҳисси кундан кун авж олиб, ички қўзғолонга айланиб боради. Бундан ташқари, ота-она ўртасидаги муносабатларнинг носоғломлиги, баъзи ота-оналарнинг спиртли ичимликларга ружу қўйишлари ҳам боланинг руҳий дунёсига таъсир кўрсатади. Кўпинча, ўқувчилардаги тарбияси қийинлик оиладаги ва таълим тизимидаги педагогик қаровсизлик натижасида юзага келади.

Педагогик қаровсизлик қуйидаги даражаларда тавсифланади:

1.Паст. Ҳатти-ҳаракат, хулқ-атвордаги беқарорлик. Ўз “мен”ига ортиқча баҳо бериш. Асосан ёшига хос бўлган характер белгиларининг устунлик қилиши.

2.Ўрта. Катталар ва тенгқурлари билан алоқанинг бузилиши. Ўқиш ва меҳнатга қизиқмаслик, низолар эгоистик йўналишга асосланиши. Педагогик таъсир чоралари тўғри қабул қилинган ҳолда унга амал қилмаслик.

3.Юқори. Салбий характер хусусиятлари яққол намоён бўлади. Ҳуқуқбузарлик ошкора қилинади. Катталар билан ўзаро муносабатда тажовузкор бўлади. Ўзлари тўғри деб қабул қилган “аҳлоқ нормалари”ни оқлашга уринадилар. Улар ҳуқуқбузарлик чегараларини тушуниб етмайдилар.

4.Криминал. Вояга етмаган ҳуқуқбузарлар бўлиб, уларнинг ҳулқ-атворини бошқариб бўлмайди. Бундайлар ҳар қандай тарбия воситаларига қаршилик кўрсатадилар. Ҳатти-ҳаракатларида тажовузкорлик кўпроқ учрайди. Улар ўзларининг ҳуқуқбузарлик мотивларини ўзлари белгилаган “аҳлоқий меъёрлар” билан ўлчайдилар, натижада жиноятга қўл урадилар.

Амалиётчи психолог аввало болаларнинг оилавий аҳволини ўрганиш, мактаб билан ота-она ўртасида узвий алоқани ўрнатиш, фан ўқитувчилари билан алоқани мустаҳкамлаш, ўқувчининг дарсга қатнашини кузатиш, дарсдан ташқари фаолиятини назорат қилиш, турли савол-жавоблар ўтказиш орқали тарбияси оғир болалар билан ишлаш дастури ва режаларини белгилаб олиши лозим.

Бундан ташқари психолог мактаб шифокори, ташхис маркази шифокори билан ҳамкорликда боланинг тиббий варақаси билан ҳам танишиб чиқиши керак бўлади. Агар бола соғлом ривожланган бўлса-ю, мактаб ва оила тарбиясига бўйсунмаса, бундай вазиятларда психолог ёрдамга келиши ва. аввало бола билан суҳбатлашиб, нима учун унинг ҳулқида бундай ўзгаришнинг юзага келганлиги, кўча таъсирига берилиши, салбий норасмий гуруҳларга аъзо бўлиб қолиши, дарсни сабабсиз қолдириши, паст ўзлашириши, жамоат ишларида қатнашмаслик сабабларини аниқлайди.


Тарбияси қийин бўлган болалар билан ишлашда интервью методидан фойдаланиш.

1. Синф раҳбари билан суҳбат.
– Тарбияси қийин бўлишнинг сабаблари?
– Уйдаги ва мактабдаги интизоми.
– Ўзлаштириши
– Тарбиянинг асосий қийин томонлари ва кўрилган чоралар.
– Оилавий шароити

2. Тарбияси қийин ўқувчи билан суҳбат.
– Мактабни тугаллагач қайси касбни эгалламоқчисан?
– Қайси фанлар сенга кўпроқ ёқади?
– Қандай китоблар ўқишга қизиқасан?
– Дўстларинг кимлар ва улар ҳақида қандай фикрдасан?
– Ўзингнинг ҳулқинг ва ўқишингдан қониқасанми?
– Жамоат ишларида қатнашасанми?
– Сен ёқтирган машғулот (уйда в мактабда)?
– Ҳаётда энг зарур ва қизиқарли нарса нима деб ҳисоблайсан?
– Ота-онангга муносабатинг қандай ва нима учун?
– Катталарга муносабатинг?

3. Фан ўқитувчилари билан суҳбат.
– Сизнинг дарсингизда ўқувчининг хулқи ва ўзлаштириши қандай?
– Ўқувчи тартибсизлигининг энг ёмон томони ва сизнинг маслаҳатингиз?
– Унинг ўқиш ва ишдаги қобилияти, имконияти қандай?

4. Дўстлари билан суҳбат.
– Қачондан бери дўстсизлар?
– Сизлар ёқтирган машғулот ва ишлар?
– Дўстингнинг нимаси сенга ёқади?
– Дўстингнинг қайси томони ёқмайди ва нима учун?
– Унга қандай ёрдам қиласан?
– Сизларнинг келажак режаларингиз?

5. Ота-оналари билан суҳбат.
– Фарзандингизнинг ўқиши ва хулқидан қониқасизми?
– Унинг ўқиши ва хулқидаги қайси томонлар сизни безовта қилади?
– Сиз унга қандай ёрдам берасиз?
– Унинг кун тартиби қандай?
– Уйда нималар билан шуғулланади?
– Уй ишларида сизга ёрдамлашадими?
– Келажакда қандай касб танлашини маслаҳат берасиз?

6. Синф сардори билан суҳбат.
– Синфдошинг ҳақида қандай фикрдасан?
– Унинг хулқида қандай нуқсонлар бор?
– Синфдошларга муносабати қандай?
– Жамоат ишларида қатнашадими?
– Синфдошлари томонидан унинг намунали ўқувчи бўлишига қандай ёрдам кўрсатилди?

7. Хулоса
– Тарбияси қийин ўқувчига тавсифнома
– Уни тарбиялаш юзасидан оила, мактаб ва синфдошларининг имкониятлари ва баҳоси.
– Тарбияси қийин ўқувчилар билан якка ва гуруҳли тартибда ишлаш учун режа ва дастур.


Болалар ва ўсмирларда хулқ оғишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар

Болалар ва ўсмирлар ўртасида хулқ оғиши ва қонунбузарликларнинг олдини олишда қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир:
– хулқ оғишига эга бўлган болалар ва ўсмирлар шахсида асоциаллик, руҳий беқарорлик, ўзгарувчанлик, аффектга мойиллик каби хусусиятларнинг яққол ифодаланганлигидан келиб чиқиб, улар яшаётган оила ва ижтимоий муҳитни соғломлаштириш, шахслараро муносабатларни яхшилаш натижа беради;
– вояга етмаганлар ўртасидаги хулқ оғишининг келиб чиқиши асосий сабаблари сифатида болалар ва ўсмирлар фаолиятини назорат қилмаслик, оилада бола тарбиясига эътиборнинг сусайиши кабилар намоён бўлганлигидан келиб чиқиб, оилада ва оиладан ташқарида болалар ва ўсмирлар фаолиятини, бўш вақтларида нима билан шуғулланаётганлигини назорат қилиш ва оилада бола тарбиясига эътиборни кучайтириш мақсадга мувофиқдир;
– криминоген хулқли оилаларни аниқлаш, уларда тарбияланаётган болалар ва ўсмирлар аҳволидан хабардор бўлиб туриш;
– моддий маиший шароитнинг етарли эмаслиги вояга етмаганларда хулқ оғишининг келиб чиқишига таъсир этишлигини ҳисобга олиб, бундай оилаларга маҳаллий ҳокимият, ижтимоий таъминот ва хайрия жамғармалари томонидан моддий ёрдамлар бериб туришни ташкил этиш;
– ота-оналар, катта ёшдаги кишилар ва ўқитувчилар томонидан болалар ва ўсмирларга нисбатан қўлланилаётган қаттиққўл, қўпол ва адолатсиз муносабатларга барҳам бериш;
– вояга етмаганларда хулқ оғиши кўпинча ота-оналар, ўқитувчиларнинг болалар ва ўсмирлар психологиясини билмасдан туриб муносабатда бўлишликлари натижасида келиб чиқаётганлигини ҳисобга олиб ота-оналар ва ўқитувчиларнинг психологик билимларни ошириш тадбирларини белгилаш;
– вояга етмаганларда хулқ оғишининг олдини олишда болалар ва ўсмирларнинг ёш ва индивидуал-психологик хусусиятларини ҳисобга олиш.

Демак-ки, ўқувчи шахсини индивидуал психологик хусусиятларини ҳар томонлама мукаммал таҳлил қилиш уларни ўқитиш ва тарбиялаш самарадорлигининг муҳим шартларидан биридир. Тарбиянинг салбий омиллар ва шароитлари энг ёқимсиз тарзда, умуман ўсиб келаётган шахснинг, аввало, унинг бутун аҳлоқий-иродавий хусусиятларининг шаклланишига таъсир этади. Ўқувчининг аҳлоқий ривожланиши асосан унинг теварак-атрофдаги кишиларга ва атрофдагиларнинг унга бўлган ўзаро муносабати ва ўзаро таъсир хусусиятлари билан боғлиқ экан, ўқитувчилардан педагогик жиҳатдан ўз ҳолига ташлаб қўйилган ва тарбияси қийин, ҳуқуқбузарлик ва гиёҳвандликка мойиллиги бор, ўзлаштириши паст бўлган ўқувчиларнинг ўзига хос психологик хусусиятларини билишлари, амалиётчи психологлардан эса мавжуд ҳолатларнинг олдини олиш ва баратараф этиш усулларидан самарали фойдаланишлари талаб этилади.

Ўқувчиларнинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганишда турли хил диагностик усуллардан фойдаланиш мумкин. Қуйида эътиборингизга, ўқувчилардаги эмоционал ҳолат ва агрессивликни аниқлаш учун “Кактус” деб номланадиган проектив методика, “Ўқувчининг мактабга, билим олишга ва мактабдошларининг унга бўлган муносабатини аниқлаш” методикаси ҳамда тарбияси оғир болалар»нинг эмоция ва хулқ -атвор соҳасидаги бузилишларини ўрганиш учун “Ижтимоий – психологик мослашганлик” шкаласи (ИПМ) ҳавола этилмоқда. 
 


2 thoughts on “Тарбияси қийин ўқувчилар билан ишлаш (услубий тавсия)

Leave a Reply