“Иккинчи устозлар миллий форуми”нинг ўтказилиш муддатлари белгиланди - Ta’lim / Образование

“Иккинчи устозлар миллий форуми”нинг ўтказилиш муддатлари белгиланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 206 сонли буйруғи асосан 2023-2024-ўқув йили олдидан “Иккинчи устозлар миллий форуми” ўтказилади.

Avgust kengashlari Ikkinchi ustozlar milliy forumining o‘tkazilish muddatlari belgilandi

“Иккинчи устозлар миллий форуми” жорий йилнинг қуйидаги муддатлари ўтказилади:

— 8-9 август кунлари форумнинг республика босқичи Тошкент шаҳрида;

— 15-17 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва барча вилоятларда;

— 22-24 август кунлари туман (шаҳар)ларда фан йўналишлари бўйича шўба йиғилишлари;

— 28-29 август кунлари умумий ўрта таълим муассасаларида педагогик кенгашлар тарзида ташкил этилади.