Ўзбекистон тарихи фанидан онлайн тест - Ta’lim / Образование

Ўзбекистон тарихи фанидан онлайн тест

Ватан тарихида юксакларда парвоз этилган паллалар ҳам, мураккаб ва мушкул дамлар ҳам бўлади. Ватан мустақиллиги ва бус-бутунлигини, ўз миллий озодлигини давр ва замон суронларидан омон сақлаб қола олган халқ энг саодатли халқдир. Ҳар бир фуқаро учун ўз Ватани ва халқи тарихини билиш эса муқаддас бурчдир.

Ушбу кичик тест Ўзбекистон тарихи XIX-асрнинг иккинчи ярми ва ХХ-аср бошларида содир бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Бу давр Ватанимиз тарихининг энг мураккаб ва зиддиятли йилларидир. Бу, бир томондан, Россия империяси истилоси туфайли оғир кулфатлар, йўқотишлар келтирган бўлса, иккинчидан, ота-боболаримиз, мустамлака жабр-зулмига қарши Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун қаҳрамонона курашларини давом эттирдилар, учинчидан, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиб, катта маънавий ва моддий бунёдкорлик ишларини амалга оширдилар.


1. Оқмасжит қалъаси қайси хонликка тегишли бўлган?
2. Дукчи эшон қўзғалонига ким бошчилик қилган?
3. XIX-аср ўртасида Бухоро амирлигидаги иқтисодий ривожланиш учун маъсул шахс ким эди?
4. Қуйидагилар ичидан Шаҳрисабз хокимини топинг.
5. 1868-йилда ташкил қилинган Зарафшон округининг маркази қайси шаҳар бўлган?
6. Россия томонидан Ўрта Осиё ҳудудларининг босиб олиниш кетма-кетлиги тўғри келтирилган жавобни аниқланг.
7. Зирабулоқ жангида мағлубиятга учраган Бухоро амирлиги Россияга қанча миқдорда товон тўлашга мажбур этилди?
8. Қуйидаги таърифларнинг қайси бири Қўқон шоири Фазлийга тегишли ?
9. «Ҳазрати калом Соҳибзода» мадрасаси нечанчи йилда бунёд этилган?
10. «Россия ҳукуматидан ижозат бўлмаган ким бўлишидан қатъий назар ҳар хил кимсаларни Бухоро ҳукумати қабул қилмайди» деб қайси ҳужжатда ёзилган эди?
11. 1843 йилда Хивага келган инглиз дипломатияси вакили ким эди?
12. Туркистонда жадидлар отаси деб ҳисобланадиган алломани топинг?
13. Нечанчи йилда Оренбург генерал губернаторлиги таркибида Туркистон вилояти ташкил этилди?
14. Шоир Огаҳий ёзган тарихий, таржима ва маърифий асарлари сони қанча?
15. Тиллашайх масжиди қайси шаҳарда бунёд этилган?
16. Огаҳий Хоразмнинг нечанчи йиллар тарихини ёзиб қолдирган?
17. 1865 йилнинг қайси санасида Тошкент забт этилди?
18. Ахмад Донишнинг Амир Музаффар буйруғи билан ёзган асарини аниқланг.
19. Қўқон хонлиги нечанчи йилда тугатилди ?
20. Генерал Кауфман Ургут аҳолиси ҳузурига таслим бўлиш таклифи билан кимни юборган?

 


11 thoughts on “Ўзбекистон тарихи фанидан онлайн тест

Leave a Reply