География фанидан тест саволлари - Ta’lim / Образование

География фанидан тест саволлари

География жуда қадимги фан бўлиб, қадимги юнон олими Эратосфен китоб ёзиб, уни география деб атаган. Юнонча γεωγραφία «ge» (γῆ) — Ер, «grapho» (γράφω) — ёзаман деган маънони билдиради. Бинобарин, «География» «Ерни тасвирлаб ёзаман», «Ернинг тасвири» деган маъноларни англатади. География Ер юзининг табиати, аҳолиси ва унинг хўжалигини ўрганадиган фандир. Географияни ўрганадиган кишиларни географлар деб аталади.

geografiya fanidan onlayn test savollari

1. Ернинг «қаттиқ» ёки «тош» қобиғини аниқланг.
2. Европа мамлакатларида ёнувчи сланеслар асосан қайси давлатдан олинади?
3. Зарафшон дарёси қуйи қисми қандай ном билан аталади?
4. Жанубий магнит қутби қаерга тўғри келади?
5. Океан ва денгиз сувларининг қалқишига нима кўпроқ таъсир қилади?
6. Дунё океанининг умумий майдони қанчани ташкил этади?
7. Ўзбекистонда газ конденсатидан қандай мақсадларда фойдаланилади?
8. «География» атамасини биринчи бўлиб фанга ким киритган?
9. А. Вегенер фикрича бундан 200 млн йил аввал қандай материк ва океан бўлган?
10. 1:1000000 масштабли харитада Тошкентдан Урганчгача бўлган масофа 80 см. Шу масофани км га айлантиринг.
11. Буюк географик кашфиётлар бошланган аср тўғри ёзилган жавобни топинг.
12. Ўрта Осиё ва Қозоғистон табиий-географик ўлкаси ғарбдан шарққа қанчага чўзилган?
13. Дунё океанидаги энг юқори сув кутарилиши қаерда кузатилади?
14. Денгиз бўғозлари орасида энг йирик бўғозни аниқланг.
15. Материкларнинг парчаланиши қандай ҳаракатлар натижасида рўй беради?
16. Шимолий магнит қутби (76 ш.к, 100 г.у) қаерга тўғри келади?
17. Ер шарида асосий тўртта ҳаво массаларининг типи ажратилган. Қуйидаги жавобларнинг қайси бири нотўғри?
18. Қуйидаги ороллардан қайси бирининг майдони Ўзбекистон майдонидан кичик?
19. Қуруқликда табиат зонасининг ҳосил бўлиши асосан нимага боғлиқ?
20. Европа мамлакатларининг сиёсий харитасида нечта мамлакат бор?
21. Олмалиқ ва Зарафшонда қандай саноат тармоқлари етакчи ўрин эгаллайди?
22. Ўзбекистонда аҳолининг табиий усиши коэффиценти энг юқори бўлган вилоят қайси?
23. Ғалла етиштириладиган майдоннинг катталиги жиҳатидан Ўзбекистонда биринчи, иккинчи, учинчи ўринда турадиган вилоятлар қайси жавобда тўғри берилган?
24. Баландлик минтақаларига тегишли жавобни аниқланг.
25. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг асосий марказларини кўрсатинг.

 


3 thoughts on “География фанидан тест саволлари”

Leave a Reply