Ушбу саҳифада педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тўғрисида низом билан танишиб чиқишингиз мумкин.
Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида
низом
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда – таълим ташкилотлари) педагог кадрларини (кейинги ўринларда – педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Қўйидагилар педагог кадрларни аттестациядан ўтказишнинг вазифалари ҳисобланади:
- педагог кадрларнинг таълим тўғрисидаги хужжатида кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислиги ёки ихтисослиги буйича билимларини синовдан ўтказиш;
- педагог кадрларнинг ўз фанини билиши, фаолияти самарадорлиги, педагогик маҳорати, психологик тайёргарлигини ўрганиш ва холисона баҳо бериш ҳамда уларни рағбатлантириш;
- мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларини юқори билим савиясига эга бўлган, истеъдодли ва иқтидорли педагог кадрлар билан тўлдириш.
3. Аттестациянинг асосий принциплари мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, кенгашиб иш кўриш ҳамда холислик ҳисобланади.
4. Педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
Педагог кадрлар ўз хохишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтказилиши мумкин.
Навбатдаги мажбурий аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган, сақланган ёки туширилган, шунингдек, навбатдан ташқари аттестация натижаларига кўра амалдаги малака тоифаси (лавозими) оширилган ёки сақланган педагог кадрлар навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.
65 bo’lsa atestatsiyadan otadimi yoki toifasi saqlanadimi?????
Assalomu alaykum. Pedagog 1-toifa bo’lsa lekin attestatsiyada 55ball olsa mutaxasisga tushadimi? iyun oyida balli pastlar uchun qayta bo’larmish shu rostmi?
Assalomu aleykum. Pedagog Oliy toifa bulsa lekin attestatsiyada 75 ball olsa oliy toyfani saqlab qoladimi
2018-2019 ўқув йили таянч ўқув режасини ҳам жойлаштиринг, юклаб оладиган қилиб, илтимос!
Ассалому алейкум, 2017 йилда коллежда ишлаганимда етакчи укитувчи тоифасини олганман. Хозир институтда ишламокдаман. Коллежда олган тоифам институтда амал киладими?
Assalomalekum.Men Qozogiston fuqarosiman 2018 yil malaka oshirishga bordim.maktabda ishlayman lek toifam yok.attestasiyaga topshira olamanmi