Жиззах вилояти халқ таълими бошқармаси қошида ташкил этилган вилоят Методика маркази томонидан тавсия сифатида ишлаб чиқилган умумтаълим мактабларида “Инновациялар ҳафталиги”ни ташкил этиш бўйича
Йўриқнома
Жамиятнинг ҳар томонлама равнақ топиши, тараққий этиши таълимнинг ривожланишига ва мазмунан такомиллашиб боришига боғлиқ. Бугунги кунда таълим сифат самарадорлигини ошириш энг долзарб масалалардан бири бўлиб ҳисобланмоқда. Таълимнинг глобаллашуви, инновацион технологияларнинг жорий этилаётгани, айни пайтда кенг кўламли ахборотлар оқими таълим мазмунини мунтазам янгилаб, такомиллаштириб боришни тақозо этади.
Халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Дарс муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Мураккаб фан ўрганаман”, “Узлуксиз ва узвий”, “Пухта ишланган режа-самарали натижа”,”Обуна бўлинг-олиб ўқинг” каби тавсияларнинг умумтаълим мактабларида самарали қўлланилишини ташкил этиш таълимнинг бугунги кундаги вазифаларидан биридир.
Умумтаълим мактабларида мазкур тавсияларнинг ижросини тўғри ва самаралаи ташкил этлишига йўналтириш мақсадида вилоят Таълим маркази томонидан “Инновациялар ҳафталиги” тавсияси ишлаб чиқилди. Мазкур тавсияни ижросини мактабнинг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари таъминлайди.
“Инновациялар ҳафталиги” қуйидаги тартибда ташкил этилади:
1. Душанба куни – “Дарс муқаддас” тавсияси асосида иш олиб борилади. Ўқитувчиларнинг кундалик дарс ишланмалари тавсия асосида ёзилганлиги, дарс берадиган синфларида “Тартиб посбони”, “Тенгдошлар тизими” бўйича амалга оширган ишлари назоратдан ўтказилиб, таҳлил этилади.
2. Сешанба куни – “Ўрган-ўргат” тавсияси асосида иш олиб борилади. Ўқитувчиларнинг дарс таҳлиллари, ёш мутахассислар билан ишлаш ва фан методбирлашмалар ўртасида, ўқитувчилар ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ”Маҳорат мактаблари” билан ҳамкорлик ишлари бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил этилади (мазкур тавсия фанларнинг метод кунларига ҳам қўйилиши мумкин).
3. Чоршанба куни – “Узлуксиз ва узвий” тавсияси асосида иш олиб борилади. Ўқитувчиларнинг фанлари бўйича ДТС, ўқув дастурлари(қоғоз ва электрон вариантда), йиллик тақвим-мавзу режаларининг мослик ҳолати таҳлил этилади.
4. Пайшанба куни – “Обуна бўлинг-олиб ўқинг” тавсияси асосида иш олиб борилади. Мактаб кутубхоначиси билан ҳамкорликда ўқитувчиларнинг газета ва журналлар обуна бўлганлиги, улар томонидан ўқилган мақолаларнинг мазмуни ва натижавийлиги суҳбат йўли билан таҳлил этилади.
5. Жума куни – “Мураккаб фан ўрганаман” тавсияси асосида иш олиб борилади. Ўқитувчиларнинг фанлари юзасидан ўқувчилар учун мураккаб деб топилган мавзулар рўйхати, мураккаб мавзулар устида ишлаш бўйича амалга оширган ишлари таҳлил этилади.
6. Шанба куни – “Пухта ишланган режа-самарали натижа” тавсияси асосида иш олиб борилади. Методик кенгаши, фан методбирлашмалари, синф раҳбарлари, ўқитувчиларнинг шахсий ижодий изланишлар режаларидаги тегишли бандларининг ижроси бўйича маълумотлари таҳлил этилади.
“Яхши муаллим-сифатли таълим” тадбирлар мажмуаси инновацион комплекси – юқоридаги тавсияларнинг негизида ижроси таъминланади, қўшимча сифатида, ҳар чорак якунида таълим муассасаси ўқитувчиларнинг фаолияти таҳлил этилиб, натижалари асосида баҳолаш жадвали тўлдирилади.
“Инновациялар ҳафталиги” бўйича таҳлилий маълумотлар мактаб педагогик кенгаши ва Директор ҳузуридаги йиғилишларда кўриб чиқилади ҳамда алоҳида йиғма жилдга шакллантирилади.