Хар йили умумтаълим мактабларида “сўнгги қўнғироқ” жаранглашини дилларида ҳаяжон ва эзгу орзулар билан кутаётган 9-синф ўқувчиларини таълимнинг кейинги босқичига тўлиқ қамраб олиш мақсадида ўқув йили давомида аниқ ва пухта режа асосида иш олиб борилади. Яъни, ўқув йили давомида уч марта сўровномалар ўтказилади. Бу сўровномаларда 9-синф битирувчилари, уларнинг ота-оналари, ота-она ўрнини босувчи шахслар, синф раҳбарлари, мактаб психологи ҳамда мактаб директорлари иштирок этишади.
Битирувчи-ёшлар сўровномаларда ўз фикрларини мустақил баён этишлари учун зарур имкониятлар яратилади. Аввало “Умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси” ишлаб чиқилиб, ушбу режага асосан 7-9-синфларнинг ўқувчи-қизлари ўртасида “Қиз боланинг касби – унинг бахти”, “Илм ол, ҳунар танла, Ватанинг кутар сени”, “Касб-ҳунар – қизлар келажаги”, “Ҳунарли қиз – юрт келажаги”, “Билимли қиз – фаришта, ҳунарли қиз – саришта” каби мавзуларда давра суҳбатлари ўтказилади, бу давра суҳбатларида 7-9-синфларнинг ўқувчи-қизлари иштирок этилади. Ўтказиладиган давра суҳбатларининг ўзиёқ битирувчи қизларнинг ва уларнинг издошлари бўлмиш 7-8-синф қизларининг ўзлари қизиққан соҳалар бўйича зарур маълумотларга эга бўлишларида муҳим аҳамият касб этади.
Бундан ташқари, ўқув йили давомида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган “Касблар фестивали”нинг ўтказилиши битирувчи-ёшларнинг ўзлари танлаган касблар ва шу касблар орқали ҳаётда ўз ўрнини топиб, меҳнат қилаётган ёшлар ҳаёти билан яқиндан танишиш имконини беради. Битирувчи-ёшлар билан “Касблар фестивали” доирасида академик лицей ва касб-ҳунар коллежларига саёҳатлар уюштирилади. Бу эса касб танлашда иккиланаётган ёшлар учун қўшимча имконият яратади, албатта.
Эътиборингизга худудлар кесимида Республикамиздаги академик лицейлар руйхатибилан таништирамиз:
Ҳудудлар кесимида академик лицейлар тўғрисида маълумотлар
Олий таълим вазирлиги расмий сайти маълумотларидан фойдаланилди.