Эртага академик лицейларга кириш тест синовлари бўлиб ўтади - Ta’lim / Образование

Эртага академик лицейларга кириш тест синовлари бўлиб ўтади

Эртага академик лицейларга кириш тест синовлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар бермоқда.


Ertaga akademik liseylarga kirish test sinovlari bo‘lib o‘tadi

2023-2024 ўқув йили учун академик лицейларга кириш тест синовлари 24 июль куни икки сменада ўтказилади. Бунда:

1 смена09:00 (имтиҳонга етиб келиш вақти — 07:30) да;
2 смена15:00 (имтиҳонга етиб келиш вақти — 13:30) да бошланади.

Талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этишини my.edu.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келиш сўралади.

Ушбу жараёнларни шаффоф ва адолатли ўтказиш мақсадида ота-оналар ва кенг жамоатчилик учун тест синовларини исталган жойдан test2023.uz платформасида онлайн кузатиш имконияти яратилган.

 


🔥801 marta ko‘rildi