Мактаб – беғубор орзуларга қанот бағишловчи даргоҳ. Ушбу билим, тарбия, маънавият масканида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозими алоҳида ўрин тутади. Давлат умумтаълим мактаби ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарининг вазифалари нималардан иборат? У қандай ишларни амалга оширади? Ушбу саҳифа орқали батафсил маълумот олишингиз мумкин.
Умумтаълим мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимининг малака тавсифлари Халқ таълими вазирининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари» Низомининг 2 боби 2 параграфига мувофиқ тартибга солинади.
Умумтаълим мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари лавозимининг малака тавсифлари
Тартиб рақами | 914 |
Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди | 1210 |
Ходимлар тоифаси | Бошқарув |
Лавозим вазифалари:
а) ўқув жараёнини ташкил қилиш, давлат таълим стандартларига мувофиқ ўқув-тарбиявий режалар ва дастурларнинг бажарилишини таъминлаш;
б) педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйишда иштирок этиш, педагогик жамоанинг ўқув-методик ишларига раҳбарлик қилиш, ўқитувчиларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш ва умумлаштиришни, замонавий педагогик технологияларни жорий қилишни ташкил этиш;
в) педагог ходимларга методик ёрдамни, жамоанинг ва ўқитувчиларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилишни ташкил қилиш ва амалга ошириш;
г) ўқитувчилар фаолиятининг йиллик, чораклик ва ойлик режаларини тасдиқлаш ва бажарилишини назорат қилиш, ўқитувчилар фаолиятининг тасдиқланган режаларига мос равишда иш вақти ҳисобини олиб бориш, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув тадбирларини ишлаб чиқиш;
д) мактабда таълим стандартлари талаблари бажарилишини назорат қилиш, ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг мониторингини амалга ошириш, факултатив машғулотлар ва фанлар тўгаракларининг ишлашини ташкил қилиш;
е) ўқув хоналарини намойиш ва техник таълим воситалари билан, кутубхоналарни китоблар, ўқув-методик қўлланмалар, газеталар, журналлар ва бошқа ахборот манбалари билан жиҳозланишига
раҳбарлик қилиш;
ж) ўқув фанлари бўйича методик материаллар ишлаб чиқилишини, ёш мутахассисларга методик ёрдам беришни, ўқитувчилар малакасини, касбий маҳоратини ошириш ишларини олиб бориш, ўқувчиларнинг ўқув юкламасини такомиллаштириш;
з) синф журналларининг юритилиши ва сақланишини таъминлаш, синф раҳбарлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, ўқув ишлари ҳолати ва натижалари тўғрисида ҳисоботларни тузиш, ота-оналар билан ҳамкорликни ташкил этиш;
и) санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш;
к) болалар учун қўйилган санитария-гигиена талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
л) директор йўқлигида унинг лавозим вазифаларини бажариш;
м) касбий одоб-ахлоқининг умумий принциплари ва хизматдаги хулқ-атворининг асосий қоидаларига амал қилиш.
Билиши лозим:
а) амалдаги умумий ўрта таълим соҳасидаги, болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни;
б) педагогика фанлари ва амалиёти, жамоани бошқаришнинг самарали усулларини ҳамда бошқариш психологияси ютуқларини;
в) мактаб фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини;
г) давлат таълим стандартлари талаблари ва унинг мазмунини, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини;
д) ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини;
э) педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини;
ж) таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олиш, таълим муассасаси фаолиятидаги муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
з) мактабни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш, таълим муассасасини бошқаришнинг ташкилий таркибини тузишни;
и) методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни;
к) мактаб фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилиш, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни;
л) педагогика, психология, болалар физиологиясини ҳамда педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни;
м) касбий одоб-ахлоқ қоидалари, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларини.
Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги олий педагогик маълумот;
б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
в) беш йилдан кам бўлмаган педагогик стаж.
Ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосарларининг асосий вазифалари
Асос: Халқ таълими вазирлигининг 2019 йил 27 февралдаги «Умумий ўрта таълим мактабининг намунавий Уставини тасдиқлаш тўғрисида»ги 72-сонли буйруғи билан тасдиқланган Устав)
Ўқув-тарбиявий ишлари бўйича директор ўринбосарларининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
— педагоглар жамоасининг фаолияти бўйича кундалик ва истиқбол режалаштирилишини ташкил этади;
— ўқитувчилар ва бошқа педагог ходимларнинг ўқув режаларини ва дастурларини бажариш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
— зарурий ўқув-услубий хужжатларни ишлаб чиқилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
— таълим жараёнининг сифатини ва ўқувчиларнинг ўзлаштириш натижалари объектив равишда баҳоланишини, тўгараклар ва қўшимча машғулотлар ишини мунтазам назорат қилади;
— педагог ходимлари томонидан ўтказилаётган дарсларни мунтазам таҳлил этиб боради;
— босқичли назорат имтиҳонлари ва якуний давлат аттестацияларини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш ишларини ташкил этади;
— ўқув жараёнини ташкил этиш масалалари юзасидан ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)ни қабул қилади;
— педагог ходимларга янги дастурлар ва педагогик технологияларни ўзлаштириш ва ишлаб чиқишда ёрдам беради;
— ўқув машғулотлари ва таълим фаолияти бошқа турларининг жадвалларини тузади, вақтинчалик йўк бўлган ўқитувчиларнинг дарслари сифатли ва ўз вақтида алмаштирилишини таъминлайди, қолдирилган
ва бошқа ўқитувчи ўрнига ўтилган дарсларни қайд қилиш журналини юритади;
— белгиланган ҳисобот хужжатлари ўз вақтида тузилишини таъминлайди, педагоглар томонидан синф журналлари ва бошка хужжатлар тўғри ва ўз вақтида юритилишини назорат қилади;
— педагог кадрларни танлаш ва жой-жойига кўйишда иштирок этади, уларнинг малакасини ва касбий маҳоратини ошириш ишларини ташкил этади, ўқувчилар билимларини мониторинги ўтказишни амалга оширади;
— услубий бирлашмалар ишига раҳбарлик қилади, ўз малакасини оширади;
— педагоглар ва бошқа ходимларини аттестациядан ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда иштирок этади;
— педагоглар ва ўқув-тарбия ходимлар таркибининг иш вақтини ҳисобга олиш табелини юритади, имзолайди ва директорга топширади;
— директорнинг хўжалик ишлар бўйича ўринбосари иштирокида ўқув хоналари, устахоналар, спорт зали ҳамда ёрдамчи хоналарни паспортлаштиришни ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини ташкил этади;
— меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ҳамда амалий ва лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий кўрсатмаларда хавфсизлик техникаси бўйича бўлимлар ишлаб чиқилишини ва мунтазам қайта кўриб чиқилишини ташкил этади;
— директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати, сузиш ҳавзалари ва кўча-куйда ўзини тутиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ўргатиш услубияти ва тартибини
белгилайди;
— қонун хужжатларида белгиланган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Аъло
Укув ишларининг малака тавсифи амалдагисими. Иложи буса аникрок еки ВМ нинг еки ХТВ нинг карорларини юборинг. ОЛДИНДАН РАХМАТ
Сўнгги хужжат «Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини тасдиқлаш тўғрисида» эди.
(рўйхат рақами 1541-2, 2010 йил 29 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 17-сон, 136-модда)
ЎИБДЎ лар юритиши керак бўлган папкалар номенклатурасини янгиси борми?
O’quv tarbiyaviy ishlar bo’yicha direktor o’rinbosari hujjatlari kk
Мактаб ўқитувчи дтектор ва унинг ўринбосарлари ойлиги оширилди шунга хўжалик мудирлари ҳам кирадими