Бизнинг дунёга келишимизга сабабчи бўлиб, бизларни вояга етказиб парвариш қилган ота ва оналаримиз ҳақида қанча ёзсак кам, уларнинг хизматини қанча қилсак адо эта олмаймиз.
Бизнинг туғилиб, эс-ҳушимизни танишимизда, вояга етиб, билим ва касб эгаллашимизда, инсоний фазилатлар ва яxши xулқ соҳиби бўлиб етишишимизда, xулласи жамиятга муносиб комил инсонлар қаторидан жой олишимизда ота-онанинг буюк ҳиссаси борлигини ҳeч ким инкор қилолмаса кeрак.
«Онангизни бир кўриб келинг» #шеър
Биласизми, шундай маскан бор!
Меҳр деган булоқ бор, кўринг.
Йўлингизга доим интизор,
Онангизни бир кўриб келинг…!
Жойнамози йиғилмас сира.
Кўз ёшлардан нигоҳлар хира.
Йиғламаса шу бугун зора.
Онангизни бир кўриб келинг…!
Сизни доим кутган угина.
Юз йил борманг, бир қилмас гина.
Кутаверар сизни жимгина…
Онангизни бир кўриб келинг…!
Хавотирлар сочларида оқ,
Чой ичолмас, қўллари титроқ.
Лек чурқ этиб нолимас бироқ,
Онангизни бир кўриб келинг…!
Бечоранинг юраги сўқир.
Сизни дея яшайди ахир.
Соғинмасдан жонини қабр.
Онангизни бир кўриб келинг…!
Бир оз бўлинг дардига малҳам.
Яшнаб кетсин келди деб болам.
Бахтлиликка хақли-ку у ҳам.
Онангизни бир кўриб келинг…!
орин тўкар дастурхонига.
Жонингизни жойлар жонига.
Жой солдиринг унинг ёнига.
Онангизни бир кўриб келинг.
Йиғиштиринг ишларингизни.
Тўплаб ақлу хушларингизни.
Олиб ўғил қизларингизни.
Онангизни бир кўриб келинг…!
Келса ҳамки сўзларим малол.
Шу каломим кетмасин увол.
Худо асрасину, сўнг бор эҳтимол.
Онангизни бир кўриб келинг!!!
#8март оналар ҳақида қайғули шеър😭😪
Онам
Бу тун соғинчимдан кўзим бўлди нам.
Шеърга буюртмани ёзаётган дам.
Шунгача мен худбин эсламабмана.
Мени хаёлидан қўймаган ОНАМ.
Доим дуодасиз, сиз панохимсиз.
Сиз мени қувончим чеккан оҳимсиз.
Севганимга ёлғизим деганим ёлғон.
Фақат ўзингиз саждагохимсиз.
Сиздан олисдаман, қисматим экан.
Дилим вайрон- яшашим кўркам.
Пойимда дунёлар тўлиб ётсахам.
Қалбимда кемтиклик, боиси сиз кам….
Тушимга рахматли момом киради.
“қадам ташла сен онанг томон.”
Онасизлар бўзлар туну-кун.
Тирик айрилиқ унданда ёмон.
Беш йил бўлди дийдор бе насиб.
Сизни ёзмабмана шунча шеър ёзиб.
Бугун тунда минг фарёд билан.
Йиғладим суратиз бағримга босиб.
Қўнғироқ қиламан пул юбордим деб.
Сўрайсиз холимни соғмисан болам?
Қачон қайтасан ёлғиз ўғлоним?
Кегинроқ қўнғироқ қиларман онам. (туууут-тууууут)
Ва бўлди шу билан тугайди сухбат.
Хаётдаги номим , жаноб-бешавқат.
Мен ўрис қизларга гап сотаётган дам.
Қўнғироқ кутасиз бечора онам.
1- апрелда қўнғироқ қилдим.
“эшикни очинг онам мен келдим”.
Гўшакдан сезилди йиғлаётганиз.
Мен ахмоқ асло ўйламабмана.
Хар кун кўча бошида кутаётганиз.
Лаин ушлаб олибди жуфт билагимдан
Ушбу шеърни ёздим чин юрагимдан.
Юртга қайтолмасам етказиб қўйинг.
Онамга тош бағир ўғли номидан.
Онангизга қўнғироқ қилинг! #шеър
Бир инсон бор дунёга арзир,
Тоғдек бардош, осмондек сабр,
Ҳозир эмас, ҳозироқ, ҳозир,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Югуртирсин замона зайли,
Юрибсизку ул зот туфайли,
Боягина кўргансиз, майли,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Жон томирин узган сизни деб,
Уйқуларин бузган сизни деб,
Умри ўтар ўғил-қизни деб,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Ишларингиз юрса-юрмаса,
Вақт югурик кутиб турмаса,
Боролмайсиз, жилла бўлмаса,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Қўлингизга қарамайди у,
Моянангиз сўрамайди у,
Соғинчингиз энг буюк қайғу,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Неча дўстни йўқлайсиз ҳар кун,
Бола-чақа, бағрингиз бутун,
Майли, лоақал илтифот учун,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Кўнгли ярим, бор умиди сиз,
Сиззиз бутун дунёда ёлғиз,
Ич-ичидан йиғлайди унсиз,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Шугинадан азизроқ ким бор,
Чекмаганми етарли озор,
Керак бўлса бир кунда юз бор,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Деманг давлат иши ўйинми,
Тирикчилик эгди бўйинни,
Беш дақиқа топиш қийинми,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Болам дея тун-кун дуода,
Умрингизни тилар Худодан,
Ҳолин қилманг баттар гадодан,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Юргандирлар деманг соғ-омон,
Бугун борлар, эртага гумон,
Пушаймоннинг сўнгиси ёмон,
Онангизга қўнғироқ қилинг.
Онажон #шеър
Остонада кутарсиз, кеб қолсайди қизим деб,
Мен юраман рўзғору фарзандимни ғамин еб.
Асли бир кам дунёнинг битираман камин деб,
Сизни йўқлаб, ойда бир боролмайман, онажон.
Сиз-чи райҳон исини сақлаб димоғингизда,
Кеб қолар, деб, об қўйиб ошни товоғингизда,
Юрагингиз эзилиб, соғинган чоғингизда
Сизни йўқлаб, ойда бир боролмайман, онажон.
Сиз бедор, мен бепарво, уйқум, тушларим қурсин,
Сизсиз новвот чайнаган нодон тишларим қурсин,
Сизни куттириб қўйиб, қилган ишларим қурсин,
Сизни йўқлаб, ойда бир боролмайман, онажон.
Сизга ойлаб бормайин куй-ғазалларни йўллади
Ёғлик палов, чойхона, гузарларни йўқладим.
Меҳри ёлғон жонону гўзалларни йўқладим.
Сизни йўқлаб, ойда бир боролмайман , онажон.
Сўрай энди Аллоҳдан, очсин сизга йўлимни,
Дунё иши тўсмасин сизга чўзган қўлимни.
Бағрингизга эгилдим, қабул айланг узримни,
Сизни йўқлаб, ойда бир боролмайман, онажон…
Она бор дунёда яшаш бошқача
Она бор дунёда яшаш бошқача,
Онани таърифию меҳри бошқача.
Тўлса хамки хатто туқсон ёшгача,
Она бор ҳаётда яшаш бошқача.
Яшайди онамиз бизларни уйлаб,
Туну кун Худодан бахтимиз сўраб.
Онасиз қолганлар туймайди йиғлаб,
Она бор дунёда яшаш бошқача.
Одамда мартаба обрў булса ҳам.
Қўлида миллионлаб пули бўлса ҳам.
Ёнида отаси ҳаёт бўлса ҳам,
Она бор ҳаётда яшаш бошқача.
Оналар доимо ҳурматда бўлсин,
Фарзандин бахтини албатта кўрсин.
ЕТИМЛИК дардини азоби қурсин,
Она бор хаётда яшаш бошкача.
Етимлик дардини етим билади,
Унинг бу дунёси бир кам бўлади.
Ўзидан ўтканин ўзи билади,
Она бор дунёда яшаш бошқача.
Онангиз умрига умр тилайман,
Бир умр тугалмас бахтни тилайман.
Онаси йўқлардан узр сўрайман,
Она бор ҳаётда яшаш бошқача !