Ёзги таътилда боланинг билими эсидан чиқиб кетмаслиги учун у билан шуғулланиш керакми? - Ta’lim / Образование

Ёзги таътилда боланинг билими эсидан чиқиб кетмаслиги учун у билан шуғулланиш керакми?

«У ёзда ҳамма нарсани унутади!” – ота -оналар ўз фарзандлари учун ёзда бир нечта фанлар бўйича репетиторлар топишга қарор қилишларини шундай оқлайдилар. Ёки ёзги таътил давомида улар дарслик ва дафтарларни болаларга бериб, ўқиш кераклигини уқтиришади. Нима учун болаларни ёзги таътил давомида қолган ойлар каби юкламалар бериш нотўғри эканлигини психолог, педагогика фанлари номзоди, Москва давлат педагогика университети доценти Юлия Челишева тушунтириб ўтади.

doing-homework-uyga-vazifa-domashnee-zadaniye-230

❓Савол. Қизим биринчи синфни тугатди. Ўқув йили давомида у қийинчиликларга дуч келди. Ҳозирда, ёзги таътил даврида ўқишдаги камчиликларни тўғирласа бўладиган пайт. Лекин қизим қаршилик қиляпти! Умуман олганда, ёзда болалар билан ёзиш, ўқиш машғулотларини такрорлаш, улар билан шуғулланиш нечоғли тўғри?

✅Жавоб. Тасаввур қилинг: сиз йил давомида тўхтамай ишладингиз, яхши натижага эришиш учун бор кучингизни сарфладингиз. Баъзи ҳаракатингиз унумли, баъзи ишларингиз эса ўхшамаганига қарамасдан, асабларингиз “ВОЙДОД!” дейишига қарамасдан тишингизни-тишингизга қуйиб, ёзги таътилда дам олишни сабрсизлик билан кутдингиз. Вақт соати келиб, бошлиғингиз: ” – Таътилга чиқасиз, лекин ҳар куни кечқурун ёзма ҳисобот ва баъзи камчиликларингни қайта бажариб юборасиз” деса, қандай муносабатда бўласиз?

Фарзандингиз ҳам ёзги таътил даврида худди шундай вазиятда бўлади! Баъзи ота-оналар фарзандлари ёзги таътилда китоб ўқишлари, фанлар билан шуғулланишларини хохлашади. Лекин бу умуман нотўғри фикр! Натижада болалар инжиқ, қурс ва айтган гапингизни қилмайдиган бўлиб қолишади. Болалар ўқишдан безиб қолишлари ҳам мумкин. Хамма нарсанинг ўз вақтида бўлгани каби, ёзда мияни яхшилаб “шамоллатган” яхши.

Албатта ота-оналарнинг ўз фарзандларига нисбатан қайғуришларини тушунса бўлади. Ҳеч қайси ота-она ўз фарзандига ёмонлик тиламайди! Қолаверса 3 ойлик таътил ичида бола баъзи ўрганганларини унутиши мумкин. Агар сиз ҳали ҳам таътил пайтида ўқишни зарур деб ҳисобласангиз, уни шундай ташкил этингки, бола ўқиётганини ҳатто англамасин. Ўйнанг, муаммоли саволлар беринг, тажрибалар ўтказинг, ўқув мультфильмларини томоша қилинг, ўқинг ва болангиз билан мусобақа ўтказинг, биргаликда ёзинг. Рақобат қилинг, баҳслашинг, у сизга бирор нарсани ўргатсин – унинг билимининг сиз учун аҳамиятини кўрсатинг. Ва, энг муҳими, ҳаммасини биргаликда қилинг!

манба

Leave a Reply