Абитуриент 2022: қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти ДТМ сайтига жойлаштирилди

Қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти Давлат тест маркази сайтига жойлаштирилди. Абитуриентлар 5 тагача йўналиш танлаши мумкин.

abituriyent_2022

2022-2023-ўқув йили учун мақсадли қабул параметрлари ва қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайтига жойлаштирилди.

Жорий йилдан бошлаб бир пайтнинг ўзида абитуриентлар my.dtm.uz сайтининг “Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул” бўлими орқали фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача йўналиш танлаши, бир нечта таълим шаклларини (кундузги, сиртқи, кечки, масофавий)  танлашлари мумкин.

Абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш жорий йилнинг 20-июлига қадар (20-июл куни ҳам) давом этади. Чет тилидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишларига рўйхатга олиш эса 10-июлга қадар (10-июл куни ҳам) амалга оширилади.

Мазкур муддат давомида абитуриентлар ўз маълумотларини ўзгартиришлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини тизимга киритишлари мумкин.

🔥2.0 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853