Kundalik платформасида қандай қилиб рўйхатдан ўтиш мумкин? - Ta’lim / Образование

Kundalik платформасида қандай қилиб рўйхатдан ўтиш мумкин?

Янги ўқув йилининг бошланишига бир ойдан озроқ вақт қолди. Kundalik жамоаси ота-оналар ва янги ўқувчилар учун долзарб видеойўриқномани тайёрлади: “Кундалик” платформасида қандай қилиб рўйхатдан ўтиш мумкин?


kundalik.com-yoriqnoma

Рўйхатдан ўтиш учун қуйидагиларни бажариш лозим:⠀

1. Мактаб маъмурияти ёки синф раҳбаридан рўйхатдан ўтиш учун логин ва вақтинчалик паролни олинг;

2. kundalik.com сайтига киринг ва «Кириш» тугмачасини босинг;

3. Олинган логин ва паролни тегишли сатрларга ёзинг ва «Кириш» тугмачасини босинг;

4. «Шахсий маълумотлар» бўлимида шахсий ахборотни текширинг ва «Давом этиш» тугмачасини босинг;

5. «Хавфсизлик параметрлари» бўлимида e-mail ни тўлдиринг.
❗️Рўйхатдан ўтаётганда фойдаланувда бўлган ҳақиқий e-mail кўрсатинг.

6. Кичкина, катта лотин ҳарфлари ва рақамлардан иборат бўлиши керак бўлган янги паролни киритинг;

7. Доимий паролни киритгандан кейин, фойдаланувчилик келишуви билан танишган ҳолда “Мен шартларни қабул қиламан” сатрида “галочка” қўйиш зарур, сўнгра “Тайёр” тугмачаси босилади.

Муҳим!
Агар мобил телефонингиздан сайтга кираётган бўлсангиз, Google Chrome иловасининг энг охирги версиясини билан кириш тавсия қилинади. Сабаби янгиланган Google Chrome мобил телефонингизда логин/паролингизни телефон хотирасига автоматик киритади ва сиз ҳар сафар логин/паролингизни киритиб ўтирмайсиз.

 

Агар компьютер орқали кирсангиз, Mozilla Firefox дастурининг охирги версиясидан киришингиз тавсия қилинади. Сабаби ушбу дастур kundalik.com сайтига биринчи бор компьютер орқали кирганингизда маълумотларингизни автоматик сақлайди ва сиз ҳар сафар логин/паролингизни киритиб ўтирмайсиз, сиз учун буни компьютер бажаради.

 

☝️ Лайфхак:⠀

Паролни эслаб қололмаяпсизми? Уни қўшма қилинг! Паролнинг биринчи қисми – бу Сиз керакли пайтда кўриш учун қаердадир сақлайдиган символлар тўплами. Паролнинг иккинчи қисми – бу Сиз ҳеч қачон эсдан чиқармайдиган нарса: уй ҳайвонингизнинг лақаби, биринчи учрашув жойи ва ҳ.к.⠀

Паролнинг биринчи қисми ёмон ниятли кишининг қўлига тушганида ҳам (айтайлик, Сиз паролнинг биринчи қисми ёзилган стикерни мониторга ёпиштириб қўйгансиз), барибир у аккаунтингизга киролмайди, чунки унда паролнинг иккинчи – махфий қисми йўқ.

манба



Leave a Reply