Электрон журналга киришни смс хабар ёрдамида тиклаш мумкинми? (видео) - Ta’lim / Образование

Электрон журналга киришни смс хабар ёрдамида тиклаш мумкинми? (видео)

Ўқув йили бошланиши билан ўқитувчилар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари ўқиш жараёнини кузатиш учун Emaktab (собиқ Kundalik) электрон журналига киришга тўғри келади. Тизимда киришда муаммо бўлса уни қандай бартараф этиш мумкин? eMaktab тизими мутахассиси ушбу саволга жавоб берди.

kundalik.com-yoriqnoma

Агар логин ва калит сўзингизни йўқотиб қўйсангиз, eMaktab фойдаланувчилари СМС-хабар ёрдамида электрон почтадан фойдаланмасдан киришни тиклашлари мумкин.

Янги фойдаланувчилар рўйхатдан ўтгандан сўнг дарҳол телефон рақамини ўз профилига боғлашлари мумкин бўлади, бошқалар учун тизим уларга биринчи марта сайтга кирганларида контактланини тасдиқлашни таклиф қилади.

Контакт телефон рақамини тасдиқлаган фойдаланувчилар СМС ёрдамида ўз аккаунтларига киришни тиклашлари мумкин.

Агар фойдаланувчи ўз логин ёки калит сўзини унутган бўлса ва ўз профилида мобил телефонини илгари тасдиқламаган бўлса, у логин ёки калит сўзни тиклаш учун мактаб маъмури ёки синф раҳбарига мурожаат қилиши ҳамда тизимга киришдаги сўров ойнасида ёки “Хавфсизлик” ёрлиғидаги профил созламаларида ўз профилига телефон рақамини боғлаши керак.

Агар фойдаланувчининг телефонига СМС келмаган бўлса, тасдиқлаш коди билан хабар юборилган рақам ва фойдаланувчига тегишли рақам мос келишига ишонч ҳосил қилиш керак. Шунингдек, рақам блокланмаган ва кириш мумкинлигига ишонч ҳосил қилиш зарур.

“Агар киришни тиклашда қийинчиликлар юзага келаётган бўлса, мобил операторнинг call-марказ’ига ёки eMaktab’нинг техник қўллаб-қувватлаш бўлимига +998788888282 телефон орқали мурожаат қилишингиз керак”, – дея қайд этади eMaktab’нинг техник қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ҳилола Иззатова.

 


🔥1.8 K марта кўрилди