Педагоглар аттестацияси бўйича муҳим саволларга жавоблар (#9) - Ta’lim / Образование

Педагоглар аттестацияси бўйича муҳим саволларга жавоблар (#9)

Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси телеграм ботига педагоглардан келган бир қатор саволларга соддалаштирган ҳолатда жавоблар билан танишишингиз мумкин.


attestatsiya-test-savollari-2021-test__600

Савол: Мен Бухоро вилояти, Қоракўл тумани 31 мактаб математика ва информатика фанлари ўқитувчиси Рўзиев Аслиддин Раббонакулиевичман. Математика фанидан тоифам биринчи, информатика фанидан тоифам мутахассис.


Савол: Мен УзМУ нинг механика ва математика факультети, амалий (тадбиқий) математика ва информатика йўналишини тугатганман. Мактабда ҳам айни вақтда математика фанидан ҳам информатика фанидан ҳам дарс ўтаман. Мен аттестациядан тадбиқий математика ва информатика ни танлаб ўтсам бўладими?

Агар шу йўналишда тоифа олсам , олган тоифам мактабда математика фани учун ҳам информатика фани учун ҳам амал қиладими? Алоҳида алоҳида ўтмоқчимас эдим агар мумкин бўлса.

Жавоб: Низомнинг 18 банди: Педагог кадрлар олий маълумот олганлиги ёки қайта тайёрлаш курсларидан ўтганлиги ҳақидаги дипломда (кейинги ўринларда — диплом) кўрсатилган тайёрлов, таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослигига мос келадиган ўқув фанлар бўйича аттестациядан ўтади.

Педагог кадрларнинг дипломида биттадан ортиқ тайёрлов ёки таълим йўналиши, мутахассислик ёки ихтисослик кўрсатилган бўлса, улар дарс бераётган ҳар бир ўқув фани бўйича алоҳида аттестациядан ўтади, профессионал таълим ташкилотларининг умумкасбий ва махсус фан ўқитувчилари бундан мустасно.

Профессионал таълим ташкилотларида икки ёки ундан ортиқ умумкасбий ва махсус фанлардан дарс бераётган педагог кадрлар ўқув юкламаси кўп бўлган битта ўқув фани бўйича, бир нечта фандан ўқув юкламаси тенг миқдорда бўлган ҳолларда педагог кадр томонидан танланган ўқув фани бўйича аттестациядан ўтказилади.

Бунда профессионал таълим ташкилотлари умумкасбий ва махсус фан ўқитувчиларига аттестация натижалари бўйича берилган лавозими улар дарс бераётган фан соҳаси бўйича бошқа ўқув фанларига ҳам тегишли бўлади.

P.S. Афсуски мумкин эмас, ҳар бир фан бўйича алоҳида-алоҳида мурожаат қилиб, ҳар бир фан бўйича алоҳида маълумотнома олиб иштирок этишингиз мумкин!


Савол 1: Ассалому алайкум аттестацияга тайёргарликда мактаб педагоглар педагогик ва психологик баҳоланишда ҳужжат папка қилинадими ёки тўғридан тўғри баллар қўйилиб баҳоланадими? Низомда ҳеч қандай ҳужжат қилинмайди дейилган, текширишга келса, ҳужжат талаб қилсачи?
Савол 2: Кейинги савол Низомнинг шу жойига тушунмаяпман агар ўқитувчи тестдан 60 балл олса кейин мактаб томонидан 10 балл берилса иккаласи қўшиб ҳисобланиб 70 балл билан 1-тоифага ўтадими? 70 балл олса тестадан 10 балл мактабдан берилса 80 балл билан олий тоифали бўладими?

Жавоб 1: Ҳар бир педагог учун ҳужжатлар жамламаси, “ранг-баранг папкалар” қилиш шарт эмас. Фақатгина, Педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлик учун қўйилган баллар тасдиқланаётган педагогик йиғилиш ёки кузатув кенгаши йиғилиш баёни кенгайтирилган ҳолда, ҳар педагог учун қўйилган ҳар бир баллар ҳақида батфасил тўхтатилиб ўтилиши етарли бўлади. Заруриятга қараб, йиғилиш баёнига балларни тасдиқловчи айрим асослар илова тариқасида сақланиши мумкин.

Жавоб 2: Низомнинг 44-банди: Иккита босқич натижаларига кўра, яъни Педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги+Малака (тест) синовлари натижаларининг йиғиндиси асосида қарорлар қабул қилинади. Масалан:
Амалдаги тоифаси олий ёки биринчи бўлса:
20+60=80 Олий тоифа;
18+62=80 Олий тоифа;
16+64=80 Олий тоифа;
14+66=80 Олий тоифа
0+80=80 Олий тоифа берилади!

Амалдаги тоифаси биринчи ёки иккинчи бўлса:
20+50=70 Биринчи тоифа;
18+52=70 Биринчи тоифа;
16+54=70 Биринчи тоифа;
14+56=70 Биринчи тоифа
0+70=70 Биринчи тоифа берилади!

Амалдаги тоифаси иккинчи ёки мутахассис бўлса:
0+60=60 Иккинчи тоифа
2+58=60 Иккинчи тоифа;
4+56=60 Иккинчи тоифа;
6+54=60 Иккинчи тоифа;
20+40=60 Иккинчи тоифа берилади.

P.S. Балларни қўшиб ҳисоблаш бўйича яна бир қанча натижалар ҳам қайд этилиши мумкин (якуний баллар 100, 98, 96, 94, 96 ва ҳ.к.з)!

Leave a Reply