Қишки таътил вақтида мактабларда тўгараклар фаолиятига рухсат бериладими? Халқ таълим вазирлиги бу ҳақида маълумот берди.
Савол:Ўқувчиларнинг қишки таътили узайтирилганига қарамай айрим “ташаббускор” раҳбарлар ўқувчиларни мактабга чақириб ёппасига фан тўгаракаларига ёки тадбирлар уюштириб, унга жалб қилиши тўғрими?
Жавоб: Таътил кунлари тугагунга қадар ўқувчиларни бевосита мактабларда ташкил этадиган тўгараклар, шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари ва ҳар қандай тадбирларга жалб этиш тақиқланади.
Ушбу вақт давомида ўқитувчилар мактабда халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқарилган Миллий ўқув дастурлари асосида малакаларини ошириш курсларида қатнашишлари талаб этилади ҳамда онлайн равишда турли тўгараклар ва танловлар ташкил этиш тавсия этилади.
Шунингдек, бугундан бошлаб Республика миқёсида ўтказилаётган «Умид ниҳоллари-2022» спорт мусобақаларининг туман ва шаҳар босқичларини ўтказиш тўхтатилганини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.