Ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари икки ҳафтага узайтирилганлиги сабабли қисқарган дарслар журналга қандай қайд этилади? Халқ таълим вазирлиги бу ҳақида маълумот берди.
Савол: Қисқарган дарслар журналга қандай қайд этилади?
Жавоб:Ўқувчиларнинг қишки таътил кунлари икки ҳафтага узайтирилганлиги сабабли 3-чорак ўқув кунлари 1-4-синфларда 9 кун, 5-11-синфларда 11 кунга қисқарди. Шу муносабат билан, синф журналларига 24 январдан бошлаб тақвим-мавзу режа асосида тегишли мавзулар қайд этилади, шунингдек, фан ўқитувчилари томонидан тақвим-мавзу режада жорий йилнинг 11-22 январь кунларига тўғри келган мавзулар ўқув йилининг 3 чораги давомида тиғизлаштириб ўтилади ва тиғизлаштирилган мавзулар синф журналларида қайд этилади.