Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (ЖИДУ) — Тошкент шаҳридаги олий ўқув юрти бўлиб, 1992-йил 23-сентябрда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг фармони билан халқаро муносабатлар соҳасида кадрлар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.

umed_diplomatiya_instituti_230

Университетда 200 дан ортиқ ўқитувчилар, жумладан 2 нафар академик, 20 нафар фан доктори, профессор, 80 нафар фан номзоди, доцентлар фаолият кўрсатмоқда. Дастлабки 10 йил давомида университетда икки мингга яқин бакалавр ва 105 нафар магистр тайёрланди.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети мутахассислар ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминловчи, таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади/ Ҳозирги кунда университет қуйидаги йўналишларда фундаментал ва амалий тадқиқотларни юқори савияда олиб борувчи мутахассисларни тайёрламоқда:

  • халқаро иқтисодиёт ва менежмент;
  • халқаро муносабатлар ва сиёсий фанлар;
  • халқаро оммавий ва хусусий ҳуқуқ;
  • гид ҳамроҳлик ва таржима фаолияти.


Факультетлар:

  • Халқаро иқтисодий муносабатлар;
  • Халқаро ҳуқуқ;
  • Халқаро муносабатлар.

 


2022/2023 ўқув йили учун бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари

2022/2023 ўқув йили учун бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари

2022/2023 ўқув йили учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратура йўналишига қабул квоталари

2022/2023 ўқув йили учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети магистратура йўналишига қабул квоталари


Манзил: 100007, Ўзбекистон, Тошкент ш., Мустақиллик шоҳ кўчаси, №54
Мўлжал: Буюк ипак йўли метро бекати
Телефон: +998712673950
Факс: +998712670900
E-mail: rektorat@uwed.uz
URL: www.uwed.uz
Жамоат транспорти: 110, 129, 63, 83, 96, 50, 17, 24

🔥7.6 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853