Президент таълим муассасалари агентлигининг хабар беришича, 1 июлдан бошлаб Президент мактабларига имтиҳонларнинг биринчи босқичи бошланади.
Тест жараёнлари 1-июль куни соат 9:00 да бошланади. Имтиҳонлар икки сменада – 09:00 ва 16:00 да бўлиб ўтади.
‼️ Эслатиб ўтамиз, имтиҳонга белгиланган вақтдан 1 ярим соат олдин келиш талаб этилади.
Имтиҳон жойи ва бошқа зарурий маълумотларни “Шахсий кабинет” орқали олишни унутманг.
Талабгорлар туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг асл нусхаси ва рухсатнома билан келишлари керак.
Имтиҳон куни карантин қоидаларига амал қилиш талаб этилади.