Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларга 2023 йил 16 октябрдаги хати юборилган.
“Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, “Замин” халқаро жамоат фонди, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Сув ҳаёт учун, сув озиқ-овқат учун” мавзусида ўқув қўлланма ишлаб чиқилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сиздан 16 октябрь “Бутунжаҳон озиқ-овқат куни” муносабати билан жорий йилнинг 20 октябрь куни “Синф соати” доирасида ушбу қўлланмадаги мавзуларни ўқувчиларга тушунтириш ишларини олиб боришингизни ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритишингизни сўраймиз”, — дейилади хатда.
Бутунжаҳон озиқ-овқат куни — ҳар йили 16 октябрда нишонланадиган БМТнинг халқаро кунидир. Ушбу сана 1979 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти конференциясида эълон қилинган.
Қўйида синф соатига мўлжалланган қўлланмаларни юклаб олишингиз мумкин.