Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқотидаги натижалари эълон қилинди - Ta’lim / Образование

Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқотидаги натижалари эълон қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти, Жаҳон банки ва OECD ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистоннинг PISA 2022 тадқиқоти натижаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

O‘zbekistonning PISA 2022 tadqiqotidagi natijalari e’lon qilindi

Конференцияни кириш сўзи билан вазир Ҳилола Умарова очиб берди:

Президентимиз томонидан замонавий кўникмаларга эга, кенг дунёқарашли замонавий кадрлар тайёрлаш ҳамда таълим тизимини такомиллаштиришдаги халқаро интеграция масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги барчага яхши маълум.

 

Бугун эълон қилинган Ўзбекистон таълим тизимининг PISA тадқиқотларидаги илк натижаларини олдимизга қўйган мақсадларга эришишдаги кейинги қадамларимиз учун жуда муҳим омил бўлиб хизмат қилишига ишонаман.

 

Албатта, соҳада ютуқларимиз қаторида баъзи муаммоларимиз ҳам бор, буни яширмаймиз. Аммо ниятимиз ҳам, мақсадимиз ҳам шуки, биз бу камчиликларни бартараф этиш учун барча имкониятларни ишга солганмиз. Бунинг учун малакали мутахассисларимиз, меҳнаткаш устоз-ўқитувчиларимиз билими ва салоҳиятига суянамиз.

PISA 2022 тадқиқотида, Ўзбекистондаги 15 ёшли ўқувчилар математика фанидан жами 364 бални қўлга киритди.

Мазкур йўналишда ўғил болалар қизларга қараганда баландроқ, мактаблар жойлашуви бўйича таҳлил қилинганда шаҳар мактаблари қишлоқ мактабларидан яхшироқ натижа қайд этди.


Натижалар билан қуйидаги жадвал орқали танишиб чиқишингиз мумкин: