Ижтимоий тармоқларда жорий йилда ўтказиладиган педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари учун Face-ID тизими синовдан ўтказилаётгани акс этган суратлар тарқалмоқда.
Ушбу суратларда ўқитувчилар энди тестга ташкилотчилар томонидан ажратиладиган логин ва пароллар эмас, ЖШШИР рақамлари орқали киришлари мумкинлигини кўриш мумкин.
Бундан ташқари, яна бир ўзгариш сифатида ўтказиладиган синовларда компьютерлар ораси махсус тўсиқлар билан ажратилган бўлади.
Қайд этиш лозим, аввалроқ, малака синовлари ўтказиладиган жой манзиллари белгилангани ҳақида хабар берган эдик.