Рус тилини қандай қилиб тез ва мукаммал ўрганиб олсам бўлади? - Ta’lim / Образование

Рус тилини қандай қилиб тез ва мукаммал ўрганиб олсам бўлади?

Рус тилини қандай қилиб мукаммал ўрганиб олсам бўлади? Рус тилини ўрганишни эндигина бошлаганларда тез-тез учрайдиган савол. Бир вақтлар ўзимда хам шу савол тез-тез ҳаёлимга келиб турарди ва репититорларга ёки рус тилида яхши гапирадиганларга биринчи берадиган саволим шу эди.

rus_tilini_organish

Жавобдан эса унча қониқмасдим, менга шундай жавоб керак эдики, 15 дақиқада тилни ўрганишни «Олтин коидаларини» бирон бир киши айтиб берса ва мен уйга бориб олиб қисқа вақтда рус тилини мукаммал ўзлаштириб олсам. Аммо, бу олтин қоидаларни хеч ким афсус шу кунгача айтиб бергани йуқ, энг қизиғи хамма хар хил маслахат берарди.

Кўпчилик грамматикани яхшилаб ўзлаштириб олинса, кейин бемалол рус тилида гапириб кетиш мумкин дейишади. Лекин бу унчалик ҳам хакикатга яқин эмас. Эркин гаплашиш учун грамматика қоидаларни яхшилаб ўзлаштириш билан иш битмайди, кўпрок шу ўрганганларингизни амалда фойдаланганингиздан сўнггина бунга эришишиз мумкин.

Руслар билан суҳбатлашиб бемалол рус тилида гапиришни хам ўрганиб олса бўлади дейишади. Бу хам хақиқатдан якин. Туғри гапирасиз, лекин хатолар билан. Яхши билмайди-ю лекин рус тилини биламан деганларга эътибор берингда, родларни алмаштириб гапиришади ёки феълларни қўлланишда хатоларга йўл қуйишади. Оддий грамматик хатоларни кўп қилишади.

Қисқаси, юқорида таъкидлаб ўтганимдек, хаммада хар хил тавсия бўлади, лекин бу ерда мен ўзим синаган ва фойдали деб билган йўлларни сизга тавсия этаман.


Рус тилини ўрганиш буйича тавсиялар:

 

1. Рус тили грамматикасининг асосий бўлимлари билан танишиш

  • Родлар;
  • Олмош;
  • Сифат;
  • Феълнинг турлари.

Изоҳ: Грамматикани ўрганиш деганда, жуда мураккаб ичкарига кириб кетмаслигингизни тавсия қилардим, чунки зерикиб қолиб, иштиёқингиз сусайиб қолади. Мисол учун мен ўзим қандай родлар борлиги билан танишиб олганман аввало, сўнгра олмошларни родлар билан келганда қандай ишлатилиши билан танишганман, шунингдек сифатларни хам. Аммо, неча хил олмош бор, номлари нима, эга ва кесими каерда деб ўзимни қийнамаганман. Ахир, биз рус тили бўйича институтга имтиҳон топширишга тайёрланмаяпмиз-ку! Бироқ, феълнинг рус тилида икки хил кўринишини мукаммал ўрганишга харакат қилиш керак (Совершенный и несовершенный вид глагола) , сайтнинг “Тилларни ўрганамиз” бўлимида кейинчалик хали кўп тўхталамиз бу мавзуга.

 

2. Тайёр жумлаларни ёдлаш

Изоҳ: Луғат титкилаб сўз бойликни орттираман деб вақтингизни йўқотиб ётгандан кўра, қай холларда қайси жумлалар фойдаланилади, ўша жумлаларни ёдлаб олиш керак. Мен ўзим тажрибада синаб кўрган бир холат бор: кўпчилигимизда сўз бойлик яхши, аммо керак пайтда ишлата олмаймиз. Мисол учун: айни вақтда ўзингизни текшириб кўринг а) аксириш б) пешонани қашлаш с) оёқ кийимнинг ипини боғлаш каби сўзларни таржимасини рус тилида амалга ошириб кўрингда. Шубхам борки ҳаммангиз бажара олдингиз, аммо русчасини айтсам, шу сўзларни 80 % киши туғри бажаради. Буни кўпчиликда синаганман.

Шунинг учун ҳолатга қараб қай ҳолларда руслар қандай жумлалар ишлатишади – шуларни ёдлаш керак. Мисол учун: Маршрутда кетаётганда – “Шу ерда тушиб қолай” ёки “тўхтатиб кетинг” деймиз. Кафеда таомланиб бўлганимиздан сўнг – “Ҳисобни олиб келинг” деймиз. Машинада қўшик эшитиб кетаётган бўлсак – “Товушини баланд қилиб юборинг” деймиз. Шу каби холлатларда рус тилида гапирувчилар қай жумлаларни фойдаланишади??? Ишонинг, шундай ҳолат ичида ўргансангиз мустахкам қоларкан хотирада ва керакли вақтда ўз–ўзидан гапириб юборасиз керакли жумлаларни.

 

3. Кичик хикояларни ўқиб ва мазмунини айтиб бериш

Изоҳ: Рус тилида сўзлаш қобилиятини жуда яхши шакллантиради, имкони бўлса кичик-кичик хикояларни 5-6 марта ўқиб, ёдлаб олиш керак ва ўз номингиздан айтиб беришингиз керак. Мисол учун хикоя Сергей хақида кетаётган бўлса, Сиз “мен шундай қилдим ва у ерга бордим” каби хикояни ўзингизни номингиздан айтасиз. Имкон қадар кичик-кичик хикояларни ёдлашга харакат қилинг.

 

4. Ўрганганларингизни амалда қўлланг

Изоҳ: Руслар билан кўпрок суҳбатлашишга ҳаракат қилинг, аминманки, бу сафарги суҳбатларингиз бошқача бўлади, миянгиз ўз-ўзидан таҳлил қила бошлайди, хатто қаерда хатога йўл қуйганингизни ҳам сеза бошлайсиз.

Шунингдек, интернетдаги фойдали манбалардан фойдаланинг, субтитрли фильмларни ҳам томоша қилишни канда қилманг.

манба

6 thoughts on “Рус тилини қандай қилиб тез ва мукаммал ўрганиб олсам бўлади?

  1. Nigor

    Salom men ham rus tilini o‘rganishni boshlagandim. Maslahatlaringiz uchun katta rahmat. Hamma fikringizga qo‘shilaman. Ayniqsa rus tilini biluvchilar bilan suhbatlashish kerak degan fikringiz judayam to‘g‘ri. Men ham gaplashgim o‘rgangan narsalarimni qo‘llagim keladi o‘qiyotganimda. Afsuski meni atrofimda unday odamlar yo‘q. Menga qanday maslahat hera olasiz? Online suhbatdoshmi repitetormi topsam bo‘ladimi? Javob uchun oldindan rahmat!

  2. Сохибназар

    Салом мен хам рус тилини ургангим келади уз устимда ишлаябману кийналябман рустилини биладигон бирор танишим йук нима маслахат берас манга китоб укиябману мияга кирмаябди зерикиб колябман жовоб учин рахмат олдиндан

    1. Сохибназар

      Репититирга бордим ёш кисчалар узим хижолат 3 кун зурга утирдим хозир борганим йук онлайин ёрдам бероласми ман европага иш юзасидан бориб келишим керак 1 ой ичида узлаштирвосам буладими нима маслахат берас маслахат учин олдиндан рахмат 90-305-73-76 телеграм тел 99-433-73-76

  3. Kaimova Sevinch

    Assalomu alaykum szzi hamma fikrizga qoshilaman.Togri ettiz ayniqsa muloqot qilish orqali til ravon va hatoliksiz gaprshga organadi.Man rus tilini kop joyida tshunaman lekin man javob qaytarolmiman.Muloqot qladigan insonla bumaganiga rus tili esmdan chqb ketvoti.Szzi hamma gaplariz togri faqat gramatika b.n odam cheklanib qolsayam bumidi muloq muloqot va yana muloqot orqali tez va hatoliksiz gaprsh u.n bu togri yol.

Leave a Reply