Жиззах ВХТБга қарашли «Умид» ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг ўзбек тили фани ўқитувчиси Неъматова Ҳулкар Абдулбакиевнанинг «Ахборот-ресурс марказида»» номли 1-соатлик очиқ ишланмаси эътиборингизга ҳавола этилмоқда.
8-синф IV чорак
Мавзу: Ахборот-ресурс марказида. Билан, учун, орқали, сингари, каби, сайин, сари каби кўмакчиларнинг қўлланиши (1-дарс)
Дарснинг мақсади:
а) таълимий мақсад: ўқувчиларда билан, учун, орқали, сингари, каби, сайин, сари, каби кўмакчиларининг қўлланиши ҳақида назарий билимлар бериш;
б) тарбиявий мақсад: ўқувчиларнинг китоб ўқишга бўлган иштиёқларини ошириш, мавжуд ахборот-ресурс марказлари фаолияти билан таништириш ва жалб этиш;
д) ривожлантирувчи мақсад: ўқувчиларда кўмакчиларни тўғри қўллай олиш малакасини ривожлантириш.
Асосий тушунча ва атамалар: ахборот, ресурс, китоблар дунёси, китобхон, кўмакчиларни қўллаш.
Дарсни ташкил этиш технологияси:
Метод: “Блиц-сўров”, таълимий ўйин (“Ким топқир?”)
Шакл: суҳбат, жамоада ишлаш.
Дарснинг жиҳози: дарслик, пройектор, экран, слайд, тест, тарқатма материаллар.
Шакллантирувчи компетенциялар: оғзаки ва ёзма нутқни ўстириш.
Дарснинг шиори: Илмсиз инсон мевасиз дарахт кабидир.
Абдулла Авлоний
Дарснинг бориши:
I.Ташкилий қисм:
а) ўқувчиларнинг дарсга тайёрлиги;
б) синф хонасининг тозалигини кўздан кечириш;
д) давоматни аниқлаш.
- II. Ўтилган мавзу юзасидан такрорлаш.