Инглиз тилида «Саёҳат» викторинаси сценарийси - Ta’lim / Образование

Инглиз тилида «Саёҳат» викторинаси сценарийси

Мақсад: “Саёҳат” мавзусида ўзлаштирилган лексик материални амалда фаоллаштириш, диалогик нутқ кўникмаларини машқ қилиш, грамматик кўникмаларни мустаҳкамлаш.

Жиҳозлар: “Карусел” ўйини учун кубик ва иккита картон айлана, копток, викторина ғолиблари учун медаллар.

Тадбирнинг бориши

I. Ташкилий қисм

— Good morning, my dear friends. How are you?

— What date is it today?

— Are you ready to start our work?

— I’m glad to hear that you are ready. Let’s start our lesson. Today we shall play, recite the poems and ask and answer different questions.

Ўқитувчи ўқувчилар билан саломлашади ва викторина ўтказилишини маълум қилади. Дарс давомида ўқувчилар турли мусобоқаларда иштирок этишади ва тўғри бажарилган топшириқлар учун жетонлар олишади. Ўқитувчи барча ўқувчиларга мусобоқаларда иштирок этиш имкониятини яратиб бериши муҳимдир. Дарс сўнгида жетонлар ҳисобланади ва энг кўп жетонлар олган ўқувчилар ғолиб деб эълон қилинади.

II. Мусобоқаларнинг  ўтказилиши

Мусобоқа №1

— The first task for you is to make up the tag questions with these words. You can see the tag endings on the blackboard.   Who is ready to start?

Ўқитувчи ўқувчиларга ҳар ҳил тасдиқ сўроқ гаплар тузишни ва бир бирларининг саволларига жавоб беришни топширади. Ушбу саволларнинг охирги қисми доскага ёзилади. Ҳар бир тўғри савол учун ўқувчи иккита жетон олади, берилган саволга тўғри жавоб учун 1 та жетон.

Доскадаги ёзув:

…, isn’t she?

…, won’t they?

…, aren’t there?

…, did she?

…, don’t we?

.., can’t she?

…, does he?

…, shall I?

Намуна саволлар:

She is a pupil, isn’t she?

They will buy a computer, won’t they?

There are twenty five pupils in our class, aren’t there?

She didn’t play football yesterday, did she?

We go to school six days a week, don’t we?

She can play the guitar, can’t she?

He doesn’t like to go to the cinema, does he?

I shall not visit her tomorrow, shall I?


Мусобоқа №2

— I want you to look at the blackboard now. You can see some English words there. But the letters are not in the right order. Will you make up the words using these letters?

Ўқитувчи олдиндан доскага ёзиб қўйилган сўзларни топишни айтади. Берилган сўзларда ҳарфлар чалкаштириб ёзилган. Ўқувчилар ҳоҳишига кўра доскага чиқади ва сўзларни топади, сўнгра тўғри сўзни доскага ёзиб қўяди.

VIONTITAIN (invitation)

PROMEAMGR (programme)

ENDEKWE (weekend)

GERANAR (arrange)

TEREINSINGT (interesting)

DAHOYSLI (holidays)

MANECI (cinema)

LINGVELTRA (travelling)

TUTISIAON (situation)

NERRTPA (partner)

RETTHEA (theatre)


Мусобоқа №3

— It’s time to remember the word combination «to be going to do something». Let’s play the game «Merry-Go-Round».

Ўйин учун зарик ва тўғноғич билан ўртасидан маҳкамланган иккита картон айлана керак бўлади. Айланалар сўзлар ёки расмлар ёрдамида 12 та бўлмага бўлинган (picnic, theatre, cinema, computer games, magazines, holidays, music, friends, weekend, diary, plan, programme). Юқорида турган айлана эркин айланиб туриши керак, унда битта бўлма қириқиб қўйилган бўлади.

Ўқувчи зарикни ташлайди ва айланаларнинг юқори қисмини зарикда қанча очко тушган бўлса шунча айлантиради. Қирқилган сектордан кўриниб турган мос расм бўйича кейинги ўқувчига савол беради ва ўйинни давом эттиради. Ҳар бир тўғри савол учун ўқувчи биттадан жетон олади. Бу топшириқ учун ўқувчилардан қуйидаги нутқ намуналаридан фойдаланган ҳолда саволлардан тузиш сўралади: to be going to do something (Are you going to read the magazine tomorrow? Where are you going to spend your holidays? Is your friend going to listen to music? Etc.).


Мусобоқа №4

— It’s time to remember our songs and poems. Who will be the first? Will you recite a poem or sing a song?

Ўқитувчи ўқувчиларга ушбу мавзу бўйича ёд олинган шеърларни айтишни ва қўшиқларни ижро этишни таклиф қилади. Битта шеър ёки қўшиқ бир нечта ўқувчилар томонидан айтилиши мумкин.


Мусобоқа №5

— Let’s play with a ball. The task for you is to agree or disagree with me.

Ўқитувчи навбат билан ўқувчиларга коптокни улоқтиради ва турли гапларни айтади. Ўқувчиларнинг вазифаси: агар ўқитувчи айтган гап тўғри бўлса уни такрорлаш нотўғри бўлса, ўзининг норозилигини айтиш.

You can run. (Yes, I can run.)

You have a pet at home. (No, I don’t have a pet at home.)

You will go to London next week. (No, I shall not go to London next week.)

You are a doctor. (No, I am not a doctor.)

You watched the monkeys yesterday. (No, I didn’t watch monkeys yesterday.)


Мусобоқа №6

— You can see seven sentences and a picture on the blackboard. Some words in the sentences are missing. You must write these words. Don’t copy the sentences. Put the number and write down one word.

Ўқитувчи ўқувчиларнинг диққатини доскадаги гапларга ва расмларга қаратади. Ўқувчиларнинг вазифаси: расмнинг маъносига кўра гапда тушириб қолдирилган сўзларни ёзиш. Ўқувчилар навбат билан доскга чиқишади ва гапларга сўзларни ёзишади. Ўқитувчи танлаган расмларига қараб ўзи гапларни тузиб чиқиши мумкин.

Доскадаги топшириқ:

    1. 1.  I can see a… of children.
    1. 2.  They are going to… .
    1. 3.  They got an… letter last month.
    1. 4.  These pupils will… with the families of children from English schools.
    1. 5.  The young woman bought two ….
    1. 6.  They are going to travel by… .
    • 7.  They will go to the… in the evenings.

Калитлар:1. group; 2. travel; 3. invitation; 4. stay; 5. tickets; 6. train; 7. cinema/theatre.

III. Якунловчи қисм

— That’ll do for today. You were active today. Now we shall decide who is the winner of our competition today.

Ўқувчилар ўзларининг жетонларини санаб чиқишади, ўқитувчи викторина натижаларини эълон қилади ва ғолибларни қутлайди.

Good morning, when it’s morning,
Good night, when it’s night,
And when it’s time to go away
Good­bye, good-bye, good-bye.

–         Good-bye, my dear friends!

Leave a Reply