Она тилидан онлайн тест

Она тили — ҳар бир элатнинг, халқнинг, миллатнинг ўз тили. Она тили луғат таркиби, асосан, шу тилга мансуб халқнинг турмуши, маданияти ва анъаналарини ифодалайдиган сўз ва тушунчалардан иборат бўлади. Она тили тараққиёти ҳар бир элат, халқ ва миллатнинг ижтимоий ривожланиши билан узвий боғлиқдир.

Ушбу саҳифа орқали она тилида ўз билимингизни синаб кўришингиз мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!


1. Исмларга қайси сўз туркумлари киради?
2. "Ҳам" юкламаси ҳақида қайси фикр тўғри?
3. "Кулиб турар мисоли офтоб, ҳамроҳингдир чанг, тор, най, рубоб". Берилган ушбу топишмоқда феълнинг қайси луғавий шакли қўлланган?
4. «Йигитнинг бахтини меҳнат очар»
Берилган гапда нечта ва қандай сўз бирикмалари бор?
5. "Кўзи қувонди" - ибораси яна қайси ибора билан мос келади?
6. Яхши қиз – ёқадаги қундуз. Гапида эга, кесим ўртасида тире ишлатилиш ҳолатига кўра изоҳланг.
7. Кўриш мумкин бўлган ҳаракат ёки ҳолат тасвирини ифодалайдиган тақлид сўзлар берилган қаторни аниқланг.
8. Гапдан англашилган фикрнинг тартибини билдирган модал сўзлар қаторини аниқланг.
9. Эгалик қўшимчалари асосида ясалган сўз бирикмасини топинг.
10. Мустақил маъно англатадиган, борлиқдаги нарса ва ҳодисаларни ифодалайдиган сўз туркумларини аниқланг.
11. Икки ва ундан ортиқ мустақил сўз грамматик ва маъно жиҳатдан бирикиб, нима ҳосил қилади?
12. Гапнинг кесими бош келишикдаги от билан ифодаланиб, боғловчи ёки кесимлик қўшимчаси бўлмаса, ёзувда эгадан кейин қандай тиниш белгиси қўйилади?
13. “Ҳар нарсанинг янгиси яхши, дўстнинг эскиси”. Ушбу гап тузилишига кўра қандай гап?
14. “Ҳар нарсанинг янгиси яхши, дўстнинг эскиси” Ушбу гап тузилишига кўра қандай гап?
15. Битишув услубида боғланган сўз бирикмалар қаторини топинг.
16. Инсон ўз умрининг ҳисобли эканлигини ҳамиша кеч англайди. Ушбу гапда ясама сўзлар қайси сўз туркумидан ясалган?
17. Қуйидаги сўз бирикмаларидан ҳолли бирикмани белгиланг.
18. Тақлид сўзлар қатнашган гап қаторини аниқланг.
19. Уят ўлимдан қаттиқ. Гапида қаттиқ сўзи кесимнинг ифодаланишга кўра қайси шаклда қўлланган?
20. "Пиёда юриш фойдадан ҳоли эмаслигини биламан." Гапда қайси равиш тури қўлланилган?
21. Ундалма оҳанг билан ажралиб айтилса ундалмадан кейин қандай тиниш белгиси қуйилади?
22. Жамлаш олмоши иштирокида тузилган гапни аниқланг.
23. Куйинди, куюнди, сўзлари ўзаро қандай фарқланади?
24. От ва отлашган сўзларга қўшилиб, асос қисмда ифодаланган нарса, белги-хусусият, ҳаракат-ҳолатларнинг 3 шахсдан бирига қарашлилигини билдирган шакллар ... дейилади.
25. "Сиз ишонаверинг, мен бу ишларни албатта бажараман." Келтирилган ушбу гапдаги модал сўз қандай маънони ифодалаган?

Рус тилидан тест саволларига жавоб бериш учун ушбу саҳифага киринг

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥55.8 K марта кўрилди

20 thoughts on “Она тилидан онлайн тест

    1. Дилафруз

      Салом, менга жуда ёкди. Узимни неча фоиз она тили фанидан билимга эга эканлигимни билиб олдим. Ишларингизга омад тилайман. Рахмат.

  1. Дилафруз

    Ассалому алайкум манга ҳам жуда ёқди. 5 баҳо беришди. Оллоҳга шукур. Мана шунақа тестлар олинса фойдадан холи бўлмайди. Ҳаммагм омад.

  2. oybek

    Testlar yaxshi salohiyatli tuzilgan bitta muammo bor qaysi savolni to`g`ri ishlagan qaysi birida xatoga yol` qo`yganimizdi bilib bo`lmayapti iloji bo`lsa testni yechib bo`lgandan keying natijani ko`rish qilganda qaysi savolga to`g`ri ,nato`g`ri javob berilganligini ko`rsatlsa o`ylaymanki testni ishlovchilar soni yanada ortgan bo`lar edi.

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*