Жисмоний тарбия фанидан тест саволлари

Жисмоний тарбия, бадан тарбия — соғлиқни мустаҳкамлашга, одам организмини уйғун равишда ривожлантиришга қаратилган умумий тарбиянинг узвий қисми. Жамиятдаги жисмоний маданият аҳволини билдирувчи кўрсаткичлардан бири. Жисмоний тарбиянинг асосий воситалари: жисмоний машғулотлар, организмни чиниқтириш, меҳнат ва турмуш гигиенаси. Жисмоний тарбия ақлий, ахлоқий, меҳнат ва эстетик тарбия билан қўшиб олиб борилади.

Жисмоний тарбияЎзбекистонда жисмоний тарбияга жуда қадимдан саломатликни мустаҳкамлашнинг асосий воситаси деб қаралган. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида 100 дан зиёд халқ ўйинлари тўғрисида маълумот берилган. “Алпомиш” ўзбек халқ қаҳрамонлик достони, Алишер Навоийнинг “Фарход ва Ширин”, Зайниддин Восифийнинг “Бадое ул-вақое” (“Нодир воқеалар”), Бобурнинг “Бобурнома” асарида жисмоний, жанговар машқлар, кучлилик баҳсмунозараларининг хилма-хил намуналаридан хикоя қилинади.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларига келиб жисмоний тарбия ва спорт давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 1992 йилда (2000 йилда эса янги таҳрирда) “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши, 1993 йилда Соғлом авлод давлат дастурининг ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамасининг спортнинг алоҳида турларини ривожлантиришга оид ва ниҳоят 1999 йилда “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жисмоний тарбиянинг ҳуқуқий асосларини яратди.


Жисмоний тарбия фанидан тест саволлари

1. Ўзбекистон спортчилари орасида волейбол бўйича икки марта олимпия ўйинлари чемпиони ким?
2. Учинчи ёзги олимпиада ўйинлари қачон, қаерда ўтказилди?
3. Баскетбол ўйинида ҳужум қилиш вақти қанча сонияни ташкил этади?
4. Гимнастика сўзининг маъноси нима?
5. Халқаро баскетбол федерацияси қачон ташкил этилган?
6. Қиз болалар учун (11-12 ёш) волейбол тўрининг баландлиги қанча?
7. Волейбол тўпининг ўлчамлари ... га тенг.
8. Ўзбекистонга футбол нечанчи йилда кириб келган?
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори қачон қабул қилинди?
10. Футбол тўпининг оғирлиги қанча?
11. Чидамлилик деб нимага айтилади?
12. Юнон-Рум курши Олимпиа ўйинлари дастурига качон киритилган?
13. Эстафета таёқчасининг узунлиги қанча?
14. «Дзюдо» сўзининг маъноси нима?
15. Ўғил болалар учун (11-12 ёшли) волейбол тўрининг баландлиги неча сантиметр бўлиши керак?
16. Қўл тўпининг ватани қаер?
17. Баскетбол майдончасининг катта-кичиклиги неча метр бўлади?
18. «Самбо» сўзининг маъноси нима?
19. Қўл тўпининг оғирлиги 8—12 ёшлардаги ўғил боллар ва 8—14 ёшлардаги қиз болалар учун неччи граммни ташкил этиши керак?
20. «Ўзбекистон ифтихорлари» фахрий унвони қачон таъсис этилган?

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

Ўхшаш мавзулар:

2 thoughts on “Жисмоний тарбия фанидан тест саволлари

    1. admin Мавзу муаллифи

      Хамма саволларга жавоб берсангиз натижа чиқади, агар битта бўлса ҳам савол қолиб кетса, натижа чиқмайди. :)

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*