«Қадимги Юнонистон маданияти» очиқ дарс ишланмаси

Жиззах ВХТБга қарашли «Умид» Ихтисослашган Давлат Умумтаълим мактаб-интернатининг  тарих фани ўқитувчиси Пардаева Гулшан Ўктамовнанинг «Қадимги Юнонистон маданияти» (27-дарс)  номли 1-соатлик очиқ ишланмаси эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 


Дарснинг технологик харитаси

Мавзу: «Қадимги Юнонистон маданияти».

Мақсад ва вазифалар

Дарснинг мақсади: Ўқувчиларга «Қадимги Юнонистон маданияти» ҳақида маълумот бериш, қадимги юнон маданияти, фуқаролар тарбияси, Олимпия ўйинларининг ташкил топиши, театрнинг пайдо бўлиши, ҳайкалтарошлик ва меъморчилик, сўқир қўшиқчи Гомер достонлари ҳақида тушунчалар бериш, ўқувчиларни  мультимедиа воситалари ёрдамида мавзуга қизиқтириш

Дарснинг таълимий вазифаси: ўқувчиларни тарих фанига қизиқтириш, мавзу тўғрисида тушунча бериш, билимларини ошириш. 

Дарснинг тарбиявий вазифаси: ўқувчиларни мустақилликка ўргатиш, эркин фикрлаш қобилиятини ривожлантириш ҳамда изчил мулоқотга ўргатиш.

Дарснинг касбга йўналтирувчи мақсади: ўқувчиларга турли мисоллар ёрдамида этнография, археология, архив иши каби касбларга қизиқтириш, илк тушунча ва билимларни сингдириш.

Ўқув жараёнини амалга ошириш технологияси

Дарснинг кўргазмали қуроллари: дарслик, қадимги дунё харитаси, “Ҳақиқат манзаралари” китоби, доска, бур, тарқатма материаллар, жадваллар, персонал компьютер, проектор.

Услуб: Маъруза ва амалиётнинг уйғунлиги.
Шакл: Савол-жавоб. Жамоа ва кичик гуруҳларда ишлаш.
Восита: электрон ресурслар, дарслик, плакатлар; тарқатма материаллар.
Усул: Тайёр презентация ва слайд материаллари асосида.
Назорат: Оғзаки, савол-жавоб, муҳокама, кузатиш.
Баҳолаш: Рағбатлантириш, 5 баллик рейтинг тизими асосида.
  
дарснинг блок чизмаси

1. Ташкилий қисм: Ўқитувчи дарс жиҳозларини ҳозирлайди, уй вазифаларини сўраш мақсадида фойдаланадиган “Кичик гуруҳларда ишлаш” интерфаол усули учун ўқувчиларни 4 гуруҳга бўлиб олади:

  • 1-гуруҳ «Илиада»  
  • 2-гуруҳ «Одиссея»
  • 3-гуруҳ «Олимпия»
  • 4-гуруҳ «Гомер»

2. Уй вазифасини текшириш: Гуруҳларга саволлар берилади:

1. Нима сабабдан Юнонистон мағлубиятга учради?
2.
Ҳал  қилувчи жанг қаерда бўлди?
3. Демосфен ҳақида сўзлаб беринг.
4. Юнонистон босиб олингандан сўнг қандай ишлар амалга оширилди?

Хар бир гуруҳнинг жавоблари эшитилиб, ўқитувчи томонидан тўлдирилади ва умумлаштирилади. 

3. Янги мавзу баёни: Ўқитувчи ўқувчиларга янги мавзуни тушунтириб беради.

“Илиада” достонида муаллифнинг бутун диққати асарнинг бош қаҳрамони Ахиллнинг ғазабига қаратилган бўлиб, қолган воқеалар фақат 50 кун ичига сиғдирилган. Тингловчи ва китобхон тўла таассуротга эга бўлиши учун асар давомида муаллиф йўлйўлакай чекинишлар ясаб, турлитуман ҳодисалар билан асосий воқеани тўлдириб борган. Худди шу уйғунлик, мухтасарлик “Одиссея” достонида ҳам бор. Жафокаш Одиссейнинг ўз ватанига қайтиши, ҳар сафар мобайнида унинг бошидан кечган мушкулотлар, учраган ажойибот, ғаройиботлар — асарнинг асосий мавзусидир.

Қаҳрамонларнинг қиёфасини уларнинг табиати, хаттиҳаракатини кўрсатиш бобида — реалистик тавсифи ниҳоятда сезиларли. Достонларда ҳаётнинг турли поғоналарида турувчи илоҳий кучлар, одам болалари: Олимп тоғининг маъбуд ва маъбудалари, девлар, паризодлар афсонавий махлуқлар, подшоҳлар, паҳлавонлар, оддий жангчилар, маликалар, канизаклар, қул ва чўрилар, гўдаклар ва ҳ.к. кўз ўнгида гавдаланади. Юнон халқи асрлар давомида ботирлик ҳақидаги ўз туйғу ва орзуларини ана шундай қаҳрамон номи билан боғлаб келган.

Юнон халқининг ботирлик, ғайрат ва жасорат тушунчаларини ёзувчи Ахилл образида талқин этган бўлса, шу халқнинг ҳаёт бобида орттирган донишмандлиги, ақл ва заковатини Одиссей образи орқали кўрсатган. Бошқа қаҳрамонлардан ташқари (ҳар иккала) достонда иккинчи даражали шахслар бор: Агамемнон — такаббур, Менелай — ботир, Диомед — серғайрат, Нестор — нуроний, Барис — худбин, олифта, Гектор — ориятли ва ҳ.к.

Европа халқлари ўз тараққиётлари давомида катта иштиёқ билан неча бора юнонлар ҳамда римликлар яратган санъат ва адабиётга мурожаат этиб, улар асосида қалбларини безовта қилган туйғу ва ғояларни ҳал этишга уринганлар. Уйғониш даврининг буюк алломалари қўлида антик (қадим) дунёнинг илму фани, санъат ва адабиёти, фалсафий таълимотлари энг кучли қурол бўлиб хизмат қилган. “Уйғониш” сўзининг дастлабки маъноси ҳам қадимги маданиятни қайта тиклаш, янгидан оёққа турғизиш демакдир.

17-аср Европа классицизм адабий оқими ҳам 100—150 йил давомида антик дунё бадиий ижодига тақлид шиори остида ривожланди, бу давр мобайнида қарийб бутун Европа саҳнаси, асосан, Юнон ва Рим трагедиялари мавзулари билан яшади. элин маданияти Ўрта Осиё маданиятининг равнақ топишига самарали таъсир этган. Салавкийлар ва ЮнонБақтрия подшолиги ҳукмдорлари даврида Ўрта Осиё, эрон ва бошқалар ўлкалар аҳолисининг фаол иштирокида шарқий эллинизм маданияти вужудга келди, у юнон маданиятини ҳам бойитди.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Юнон меъморлари ва тасвирий санъат намояндалари кўп асрлар оша турлихалқлар учун гўзаллик, уйғунлик, юксак дид намунасини ўтаган санъат ёдгорликларини яратган. Асарлар асосан содда афсонавий мавзуларга асосланган бўлсада, борлиқ ва инсон мувозанатини ҳис этиб, табиий муҳит, инсон танасининг табиий гўзаллиги ва уйғунлигини англаб акс эттирди. Бу нисбатлар меъморликда ҳам аниқ ифодасини топган. Юнон бадиий ёдгорликлари Болқон яриморолидагина эмас, шунингдек, Кичик Осиё, Жанубий Апеннин яримолроли, Ўрта денгиз ороллари ҳамда Шим. Қора денгиз соҳилларида ҳам сақланган.

Юнонистон санъати Микен маданияти негизида пайдо бўлган; микенлар билан милоддан аввалги 2—1-минг йиллик санъатининг ўзаро боғлиқлиги кулоллик ва меъморлик бўяма нақшларида кўзга аниқ ташланади. Юнон санъати тараққиёти (милоддан аввалги 11—1-асрлар) тарихан гомер, архаика, класика, эллин каби бир неча даврларга ажратилади.

Гомер даври (милоддан аввалги 11—8-асрлар) да бўяма нақшли кулоллик тараққий этган, геометрик услуб милоддан аввалги 7-асргача ҳукм сурган, энг тараққий этган даври (8-аср)да Рабр ёдгорликлари вазифасини ўтаган рўзғорга мўлжалланган дипилон кўза ва идишлар безаги, нақш ва инсон шаклининг аниқ ритми, чизиқлар ифодалилиги билан ажралиб туради. Геометрик услубда терракота ҳайкаллар ва идишларга ҳайкалтарошлик безаклари (қопқоқ, шаклдор дасталар) ҳам яратилди. Меъморлик ҳақида маълумотлар деярли йўқ, баъзи бино қолдиқлари, ибодатхоналарнинг терракота модели ва адабий ёзма манбаларда айрим маълумотлар учрайди.

Архаика (милоддан аввалги 7—6-асрлар) даврида полислар шаклланди, шаҳарлар юзага келди, шаҳарсозликнинг асосий белгилари муқаддас жой (акропол) ва жамоат савдо марказлари (агора) бўлиб, улар атрофида турар жой мавзелари жойлаштирилган, шаҳарлар бунёд этилган. Етакчи ўринни ибодатхоналар (ҳайкаллари бўлган “худолар уйи”) эгаллаган.

Ибодатхоналар билан бир қаторда турли вазифаларни бажарувчи жамоат бинолари (театр, стадион, палестр ва бошқалар) бунёд этилган. Иншоотлар тошдан қуришга ўтилгач, ордер турлари шаклланди, ибодатхоналар бўртма тасвирлар, ҳайкаллар билан безатилди; даҳшатли махлуқлар билан олишаётган худолар ва қаҳрамонлар (Геракл, Тесей, Персей ва бошқалар)нинг қатъий тасвирлари яратилди; уларнинг ҳажмдорлиги ибодатхоналардаги меъморий шакллар билан уйғун. Ионий услубидаги ибодатхоналарнинг ҳайкалтарошлик фризлари динамикаси ва мураккаб композицияси билан ажралиб туради. Дастлабки ўзаро боғланмаган кам шаклли фризлардан ўзаро уйғун ва кўп шаклли яхлит композицияларга ўтиш кузатилади, илк фронтонлардаги релефлар (Керкира оролидаги Артемида ибодатхонаси) думалоқ ҳайкаллар билан алмашади.

Ҳайкалтарошликда кичик бронза ҳайкаллар (“Фивалик Аполон”, милоддан аввалги 7-аср 1-ярми)дан яланғоч ўсмир (курос)лар ва узун кўйлакли қиз (кора)лар шаклини ясашга ўтилди. Ҳаракациз шакллар ўрнига ҳаракатларни шартли ифодалаш юзага келди (“Делосли Нике”, милоддан аввалги 6-аср ўрталари). Ҳайкалтарошлар инсон мимикасини ифода воситаси сифатида кам қўлласаларда, айни вақтда бой ҳажм, кийимлар бурмаларининг гоҳ қатъий, гоҳ нафис талқини билан ифодали образ қурилишига эришдилар. Архаика ҳайкалларида айрим маҳаллий фарклар кузатилади: ионий услубидаги кора ва курослар лирик ва ҳаётбахш образлари, шаклларнинг майинлиги билан қатъий қиёфали ва кескин шаклли дорий услубидаги ҳайкаллардан ажралиб туради. Бу даврда юнон кўзалари (амфора ва бошқалар) тугал шаклланди, буюмларга бутун юзаси қоплаб гилама усулида мужассамотлар яратилди, шартли қатъий чизиқлар ва геометрик услубдаги нақшлар ўрнини сюжетли саҳналарнинг тез-тез қўлланиши эгалади. Коринф, кейинроқ Афина (7—6-асрлар)да қора шаклли услуб қарор топди (Клитий, эксекий, Амасис ва бошқалар), қора шакли услубдан қизил шакли услубда кўзалар ясашга ўтиш юзага келди (Андокид ва бошқалар).

Класика (милоддан аввалги 5-аср — 4-аср 3-чораги)да шаҳарлар ривожланди, мунтазам тарҳли шаҳар типи шакланди (Милет, Пирей), шаҳарларни тўғри бурчакли кўчалар тўри билан қисмларга бўлиш, турар жойларни мажмуа тарзида қуриш каби асосий қоидалар юзага келди. Полисларнинг ўзига хос рамзи бўлган ибодатхоналарнинг типик хусусиятлари индивидуаллик билан қўшилиб кетган, бир типдаги қурилишларда ягона ордер тузилишидаги нисбат ва кўламларнигина ўзгартириб такрорланиши билан ҳар бир шаҳар — давлат бош иншоотларида ўзига хос меъморий қиёфалар яратишга эришилди. Шу жиҳатдан умумий тарҳли ва ордер элементлари бўлган Афина Афайи (тахминан милоддан аввалги 500—480, эгин о.да), Гера ИИ (“Посейдон ибодатхонаси”, милоддан аввалги 5-аср 2-чораги, Посейдонияда), Зевс (милоддан аввалги 468—456, Олимпияда) ибодатхоналари ўзига хос сифатлари билан бир-биридан фарқлидир.

Милоддан аввалги 6—5-асрлар чегарасида тасвирий санъатда кескин ўзгаришлар рўй берди, ҳайкалтарош ва рассомлар инсон қиёфаси ва унинг ҳаракатини мукаммал ифода этдилар, фронтон, фризларда кўп шаклли лавҳаларни дадил бажардилар. Класика бошида юзага келган “қатъий услуб” ҳусусиятлари кўзаларга ишланган тасвирларда аниқ ифодасини топди (Епиктет, Евтимид, Ефроний). Қизил шакллар услубида ижод қилган Бриг афсонавий мавзулар билан бир қаторда маиший лавҳалар (базм, мактабдаги машғулотлар, стадиондаги атлетлар)ни ҳам яратди. “Қатъий услуб” милоддан аввалги 5-аср 1-ярмидаги ҳайкалтарошликда ҳам кўзга ташланади; эгин о.даги Афина Афайи ибодатхонаси фронтони, Олимпиядаги Зевс ибодатхонаси фронтон ва метоплари каби санъат дурдоналари яратилди. Классиканинг илк даврида қаҳрамонлар образлари билан бир қаторда кўтаринки руҳдаги реал образлар ҳам юзага келди (Мирон ва бошқалар). Инсон танасини мукаммал ишланиши юнон санъатига умрбоқий ғоялар (гўзалликнинг хунуклик устидан ғалабаси)ни ифодалаш имконини берди. Милоддан аввалги 5-аср ўрталарида классика санъати (“юксак классика” деб номланган) гуллаб яшнади. Перикл даврида Афина элладанинг сиёсий ва бадиий марказига айланди. Вайрон бўлган Акрополда Фидий бошчилигида моҳир меъморлар ва ҳайкалтарошлар ишлади: тасвирий ансамбллар ҳосил қилинди, янги ибодатхоналар бунёд этилди, ҳайкаллар ўрнатилди, гўзаллик ва уйғунлик тараннум этилди (маъбудларнинг юксак мавқеи, тантаналарда виқор билан юришлари, кентаврлар билан олишувлари ва бошқалар). Озод эллин фуқаролик руҳи, ғоявий, ахлоқий ва жисмоний мукаммаллиги Фидий асарларида, Парфенон безакларида, Поликлет ҳайкаллари, Полигнот кўзалари, фрескалар, терракота ҳайкаллари, релеф ва тангаларда ёрқин ифодаланган.

Милоддан аввалги 4-аср бошларида юнон полислари демократияси инқирози билан айрим шахслар хоҳиши полислар хоҳишини сиқиб чиқарди. Диний иншоотлар қуриш ўрнини инсоннинг кундалик ҳаёти билан узвий боғлиқ бўлган иншоотлар (палестр, театр ва бошқалар) қуриш эгаллади (жумладан, эпи даврдаги театр, милоддан аввалги 350—330 ва бошқалар).

Вазифасига мос аниқ композицияли юнон театрлари жаҳон меъморлигидаги томоша иншоотларининг кейинги тарақиётига асос бўлди. Мемориал ансамблларда инсон шахсини абадийлаштириш анъаналари юзага келди (мас, Галикарнасл&т мақбара, тахминан милоддан аввалги 353). Тасвирий санъатда инсон характерига қизиқишнинг ортиши ҳайкалтарошлик портретларини ривожланишини таъминлади. Афсонавий композицияларда кураш драматизми, инсоннинг руҳий қудрати ва жисмоний шижоатини тасвирлаган Скопас ижодида воқеликдаги қарама-қаршиликлар ўткир ифодасини топди, бу жиҳатдан Праксител ҳайкаллари, Лисипп асарлари диққатга сазовор.

Эллин даври (милоддан аввалги 4-аср охири — 1-аср) юнон маданияти минтақаларининг кенгайиши унинг Александр давлати ва унинг ворислари давлати таркибига кирган халқлар маданияти билан ўзаро қўшилиши билан белгиланади. Афина бадиий ҳаёт маркази мавқеини йўқотди. Кичик Осиёнинг йирик шаҳарлари янги қараш (нуқтаи назар)ларни яратувчига айланди, қурилиш беқиёс даражада ўсди, кўплаб мунтазам тарҳли янги шаҳарлар юзага келди (Истанбул ва бошқалар), йирик иншоотлар қурилди (Истанбулдаги Фарос маёғи), маҳобатли меъморий ансамбллар бунёд этилди (Пергамдаги Акропол) оддий уйдан бош саройгача бўлган турар жой типи шаклланди, анъанавий ички ҳовли тарҳли уйлар устунлар билан ўралган перистилга айлантирилди. элин ҳайкалларидаги қиёфалар қўрқув, даврни фожиавий англаш билан йўғрилган. эллин даври санъатига минтақавий мактаблар, йўналишларнинг ҳамда бадиий образли масалаларнинг рангбаранглиги хос: ҳайкал портретлар ривожланди, классиканинг инсон — фуқаро уйғунлиги ўрнига буюкларни улуғлаш қарор топди. Ижтимоий келиб чиқиши ҳар хил бўлган одамларга, уларнинг ёшидага характерли хусусиятларга қизиқиш ортди. Юнонистон Рим томонидан забт этилиши билан эллинлар санъати ғолиблар маданиятининг ривожланиши билан қўшилиб, уни ўзининг кўп асрлик анъаналари билан бойитди, шунингдек, ўзининг мустақиллигини ҳам йўқотиб борди.

Театри

юнон драмаси ва театри Дионис шарафига ўтказиладиган қишлоқ хўжалиги байрамларидан бошланган. Унинг асосида табиатнинг қишки ўлик мавсуми ва баҳорги уйғониш даври билан боғлиқ қадимий ер эгаларининг ўйинлари ётади. 6-асрнинг 2-ярмида алоҳида ижрочи — актёр (драматургнинг ўзи) пайдо бўлди. Эсхил саҳнага 2 актёрни олиб кирди. Софокл эса саҳна декорациясида тасвирий безаклардан кенг фойдаланди, фожиаларда 3 актёр пайдо бўлди. Актёрлар, асосан, ниқоб кийиб ўйнаганлар. Театр юнонлар ҳаётида алоҳида ўрин эгаллади. Айниқса, қулдорлик даври гуллаган пайтда театр аҳамияти янада ортди. Театр, асосан, 3 қисм: орхестр, томошабинлар учун жой ва чодирдан иборат бўлди. Булардан энг қадимийси орхестрюмалоқ майдон бўлиб, унда актёр ва хор ижрочилари томоша кўрсатганлар. Дастлаб барча томошабин орхестр атрофида ўтирганлар, кейинчалик омма учун алоҳида жойлар ажратилган. Театр биноларидан қадимийси Афинадаги Дионис театри биноси ҳисобланади. Кейинги энг катта Афина театри милоддан аввалги 4-асрнинг 2-ярмида қурилди. Театрда трагедия ва комедиядан ташқари мифологик сюжетга эга сатирик спектакллар ҳам қўйилган. Дастлаб аёллар ролини эркаклар ниқоб кийиб ижро этган, эсхил, Софокл, Еврипид, Аристофан каби буюк драматургларнинг ижодида Юнонистон қулдорлик демократиясининг равнақи ва зиддиятлари акс этди. Мифологик сюжетли пантомимик рақслар кенг тарқалди. Уларда аёл актёрлар ҳам қатнашди. Эллинизм даврида (милоддан аввалги 3—1-асрлар) театр Шарқда юнон маданиятини тарғиб қилишда асосий воситалардан бирига айланди. Театрлар нафақат йирик савдо марказларида, балки кичик шаҳарларда ҳам қурила бошлади. Дионис шарафига ўтказиладиган байрамларда трагедия ва комедиялар намойиш этилди. Қишлоқ комедияси йўқола борди. Янги комедиялар (Менандр, Филемон ва бошқалар) ўзаро ҳаётий муносабатларни, инсон ички кечинмаларини акс эттирди. Милоддан аввалги 5-асрда Юнонистонда мимлар маиший ва ҳажвий ҳарактердаги кичик саҳналар юзага келди. Эллинизм даврида илк бор профессионал актёрлар ижод қилди. Актёрлар уюшмаси пайдо бўлди. Бу даврда актёрлар катта ҳурматга, юридик ҳуқуқга эга бўлганлар. Томоша кўрсатиш учун актёрлар ҳатто уруш пайтларида ҳам хоҳлаган ерларига бориш, ўзлари ва нарсаларига дахлсизлик ҳуқуқи берилган. Актёрларнинг ўзлари эса ҳар қандай ҳарбий хизматдан озод этилганлар (милоддан аввалги 3-аср бошларида бу ҳақда махсус қонун қабул қилинган). Юнонистон театри жаҳон театрининг ривожланишида муҳим рол ўйнади.

Мусиқаси

Юнонистон мусиқасини бадий (мас, “Илиада” “Одисея”) ва илмий (Платон, Аристотел, Пифагор, Аристоксен) мерос ҳамда тасвирий санъат ёдгорликлари орқали тасаввур қилиш мумкин. Юнонистонда мусиқа санъати ижтимоий ҳаётда муҳим ўрин олиб, уни ўрганиш ёшлар тарбияси тизимига киритилган, қўшиқчилик ва созандалик бўйича турли мусобақалар ўтказилган. Турли халқ қўшиқлари — георгик (деҳқончилик билан боғлиқ), эпиталама (никоҳ тўйларида айтиладиган), тренос (йиғи), эмбатерий (ҳарбий) каби жанрлар, Аполон (пеан), Дионис (дифирамб, фаллик) ва бошқалар худоларга бағишланган айтимлар кенг ўрин олган. Шоирхонанда (аед, рапсод — Гомер ва бошқалар)лар ўзи яратган эпик қўшиқлар ва достонларни чолғу (торлитирнама форминкс ва бошқалар)ларни чалиб ижро этган. Мусиқанинг одамларга сеҳрли таъсири, машҳур хонанда ва созандалар (Олимп, Марсий, Орфей ва бошқалар) фаолиятига доир бир неча ривоят ва афсоналар бизгача етиб келган.

Олимп авлос чалиш йўлларини ҳамда гармония (енармоника) қонунларини, лесбослик Терпандр кифарани кашф қилганлар. Олимпнинг шогирди критлик Талет хор қўшиқчилигини киритган. Мусиқа, айниқса, хор қўшиқчилиги катта ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, ватанпарварлик рамзи даражасига кўтарилган. Ҳарбий (маршсимон) куйлари билан бирга лирика йўналишидаги жанрлар (мас, Сапфонинг ишқий қўшиқлари, Пиндарнинг гимн ва одштари, элегия) ривож топган.

Юнонистон трагедия ва комедиясида мусиқа муҳим драматургик вазифаларни бажарган. Унинг ижодкорлари (Эсхил, Фриних, Софокл, Еврипид ва бошқалар) куйларни ҳам яратиб, драматик асарларга хор ва рақслар, якка хонандалик шаклларини киритган. “Антигона” (Софокл) трагедиясидаги хор Афинанинг миллий мадҳиясига айланган. Эллинизм даврида катта чолғу ансамбллар, орган каби мусиқа чолғу асбоблари пайдо бўлган.

Юнонистон мусиқа маданиятига Кичик Осиё ҳамда Яқин Шарқ халқлари мусиқа анъаналари таъсир этган. Ўз навбатида, Юнонистон мусиқаси ҳамда мусиқа назарияси Шарқ мусиқа илми (Юнус алКотиб, Ибн Сурайж, Ишоқ ал Мавсилий, Форобий, ал Киндий, АбулФараж, Исфаҳоний ва бошқалар)да ривож топган. 9-асрда Бағдодда Аристотел, Аристоксен, Никомах, Птолемей ва бошқаларнинг кўпгина мусиқа рисолалари араб тилига таржима қилинган. Форобий Аристотел тизимини, ал-Киндий янги платониклар ғояларини ривожлантирган. Юнонистон мусиқа назариясида қарор топган тушунчалар (мусиқа, мелодия, ритм, гамма, монодия, гармония, диатоника ва бошқалар) ҳозирги мусиқашуносликда ҳам жорий этилмоқда. 

Уйга вазифа:
1. Дарсликдаги тест дастурига ўзгартириш киритиб тест саволини биттага ошириш.
2. Тест тузиш (10 та ёки ундан ортиқ тест).


манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт!

Ўхшаш мавзулар:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Расмдаги белгиларни киритинг

*