Ўқитувчилар энг кўп маош оладиган 17 мамлакат

Ўқитувчилик касби ҳар бир давлатда энг муҳим касблардан ҳисобланади, чунки мамлакат фаровонлиги бевосита боғлиқ бўлган халқнинг саводли бўлиши учун пойдеворни айнан ўқитувчилар қўйишади. Айрим мамлакатларда ўқитувчиларнинг давлат ривожи учун қўшаётган ҳиссалари юксак қадрланади ва уларга яхши маош тўланади.

sovety-molodim-uchitelyam

Қуйида ўқитувчилар йилига энг кўп маош оладиган мамлакатлар билан танишишингиз мумкин.

17. Франция —31,421.49 доллар
Францияда école maternelle деб аталувчи мактабгача таълимдан кейин мажбурий таълим тизими учта: école, collège ва lycée босқичларига бўлинган.

 

16. Португалия — 32,563.75 доллар
Португалияда мактабгача таълимдан олий таълимгача бўлган даврда таълим олиш учун давлат ёки хусусий таълим муассасасидан бирини танлаш мумкин.

 

15. Коста-Рика — 33,519.29 доллар
Коста-Рикада ўқувчилар оилалари орасидаги иқтисодий тафовут ажралиб турмаслиги учун барча мактаб ўқувчилари бир хил либосда юришлари шарт.

 

14. Швеция — 36,766.81 доллар
Швецияда мажбурий мактаб таълими тўрт: мактабгача, кичик, ўрта ва катта таълим босқичларига бўлинади.

 

13. Австрия —37,122.44 доллар
Австрияда 9 йиллик мажбурий бепул таълим тизими жорий этилган.

 

12. Финляндия — 37,728.28 доллар
Финляндияда болалар 7 ёшга тўлганидан кейин мактабга қабул қилинади.

 

11. Канада — 39,071.90 доллар
Бу ерда болалар 16 ёшгача мактабга келишга мажбур бўлиб, Манитоба, Онтарио ва Нью-Брансуикда таълим олиш 18 ёшгача мажбурий ҳисобланади.

 

10. Нидерландия — 39,098.02 доллар
Нидерландияда асосий таълим тили голланд тили бўлса-да, аксарият мактаб ва университетлар инглиз тилида таълим беришга ўтмоқда.

 

9. Австралия — 40,762.47 доллар
Австралияда уч турдаги мактаблар мавжуд: давлат мактаблари, католик мактаблари ва мустақил ёки хусусий мактаблар.

 

8. Испания — 41,886.99 доллар
2008 йилги молиявий инқироз сабабли ҳозирда Испания Европада ишсизлик кўрсаткичи бўйича энг юқори ўринда туради.

 

7. Мексика — 42,816.51 доллар
Мексикада аксарият болалар бошланғич мактабга боришади, аммо 2011 йилда атиги 62 фоиз бола ўрта мактабга кирган.

 

6. АҚШ — 43,556.76 доллар
2011 йилда АҚШда 3 ёшли болаларнинг ярми мактабгача таълим муассасасига қатнаган бўлса, Европада бу кўрсаткич 90 фоизни ташкил этган.

 

5. Дания — 46,784.11 доллар
Данияда таълим олиш бепул бўлиб, бу ерда 9 йиллик мажбурий таълим жорий этилган.

 

4. Норвегия — 47,313.23 доллар
Норвегияда эмигрантларнинг фарзандлари учун таълим икки тилда олиб бориладиган мактаблар фаолият кўрсатади.

 

3. Германия — 61,418.47 доллар
Немис оилаларидаги болаларнинг аксарияти давлат мактабларида ўқишади.

 

2. Швейцария — 69,704.74 доллар
Швейцарияда 26та кантон мажбурий таълим тизими учун масъул ҳисобланади.

 

1. Люксембург — 79,129.67 доллар
Люксембургда таълим учта тилда: люксембург, немис ва француз тилларида олиб борилади.

 

Таққослаш учун: Ўзбекистонда мактаб ўқитувчиларининг ўртача ойлик маоши 2021 йил 1 февралдан 2 млн 090 399 сўм (200,2 доллар, йилига 2402 доллар)ни ташкил қилади.

Маълумотларга кўра, Қирғизистонда мактаб ўқитувчиларининг маоши 13600-13800 сомни (199,6-202,5 доллар, йилига 2395-2430 доллар), Тожикистонда 1051 сомонийни (111 доллар, йилига 1332 доллар), Қозоғистонда 120-130 минг тенгени (320-347 доллар, йилига 3840-4164 доллар) ташкил этади.

 

манба

🔥3.7 K марта кўрилди

One thought on “Ўқитувчилар энг кўп маош оладиган 17 мамлакат

  1. Gulshan

    O’zbekistonda ham òqituvchilarni oyligini oshirsa yaxshi bòlardi.Prezidentimuz ham shuni takidladilarku.Òqiruvchini oyligini kòtariw kerakki òqituvchi Dars berishdan bowqa ishi qolasin.Shart sharoyit ham yaratish kk.Òqituvchini mavqeyini yuqori qilgan davlar yuksaladi

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853