Нима учун мактабларда ташкил этиладиган тўгараклар ҳақида ҳалигача ҳеч қандай йўриқнома ишлаб чиқилмади?

Савол: Нима учун мактабларда ташкил этиладиган тўгараклар ҳақида ҳалигача ҳеч қандай йўриқнома ишлаб чиқилмади? Ушбу масалага ойдинлик киритиб беришингизни сўраймиз.

krujok

Жавоб: Халқ таълими вазирининг 2017 йил 1 декабрдаги “Умумий ўрта таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини натижадорлигини таъминлашда халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари раҳбарлари масъулиятини ошириш тўғрисида”ги 367-сон буйруғининг 2-бандида барча фан ўқитувчилари томонидан (педагогик юкламасига мувофиқ ўқувчилар билан индивидуал ишлаш ҳисобидан) ҳафатасига 2 маротаба 2 соатдан фан тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг ўтказилиши вақти (соати, куни ва санаси) ҳақида ота-оналарни ёзма равишда хабардор қилиш белгиланган.

Шунингдек, халқ таълими вазирининг 2020 йил 21 декабрдаги “Умумтаълим муассасаларида маънавий-маърифий ишларни ва ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш тўғрисида”ги 314-сон буйруғига асосан 2020 йил 22 декабрь кунидан барча фан тўгараклари фаолияти кўрсатиши учун рухсат берилган.

Ҳозирги кунда Халқ таълими вазирлиги тажрибали ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фан тўгараклари ўқув дастурлари ва режаларини ишлаб чиқмоқда. Ушбу дастурлар тайёр бўлгандан сўнг барча таълим муассасаларига етказилади.

манба

🔥2.8 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853