III чоракдан “Жисмоний тарбия” фани барча мактабларда ҳафтасига 2 соатдан ўқитилади

2021-2022 ўқув йилининг 3-чорагидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумтаълим муассасаларида ҳам «Жисмоний тарбия» фани барча синфларда ҳафтада 2 (икки) соатдан ўқитилади. Бу ҳақида Халқ таълим вазирлиги хабар бермоқда.

zamonaviy_maktab

Хабарингиз бор, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб спорт зали мавжуд бўлмаган умумий ўрта таълим муассасаларида қишки давр (декабрь, январь, февраль ойлари)да ўтиладиган «Жисмоний тарбия» фани дарслари ўқув соатларини 10 ҳафта давомида 5-10-синфларда ҳафтасига 2 соатдан 1 соатгача камайтирилган эди.

11 январь куни мазкур тартибни бекор қилиш ҳамда умумий ўрта таълим муассасаларида жисмоний тарбия фани ўқитилиши жараёнларини такомиллаштириш тўғрисида Халқ таълими вазирининг буйруғи имзоланди.

Унга кўра ўқувчиларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш, соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш мақсадида умумтаълим мактабларида қишки даврда ҳам «Жисмоний тарбия» фани барча синфларда ҳафтада 2 соатдан ўқитилиши белгиланди.

 

 

🔥863 марта кўрилди

Leave a Reply