Нима учун ўқувчилар бир биридан кўчиришади ва мактабда кўчирмакашликка қарши қандай курашиш керак? - Ta’lim / Образование

Нима учун ўқувчилар бир биридан кўчиришади ва мактабда кўчирмакашликка қарши қандай курашиш керак?

Чорак охирига келиб ўқитувчилар ўқувчилардан назорат ишларини олишади, мустақил ишлар, уйга вазифалар кўп берилади. Шу даврда ўқувчилар ўртасида кўчирмакашлик бошланиб кетади. Хўш, нима учун ўқувчилар бир биридан кўчиришади ва у билан қандай курашиш керак? Келинг, бу саволга жавоб топишга ҳаракат қилайлик.

Хаммамиз алдаш ёмон одат эканлигини биламиз. Янги билимларга эга бўлиш албатта ўқувчиларнинг ўз келажаклари учун муҳим ҳисобланади. Аммо, сиз бу ҳақда мактаб ўқувчилари билан гаплашсангиз, баъзида кўчирмачилик муаммонинг энг яхши ечими эканлиги аён бўлади.

Ўқувчилар кўпинча ўқитувчига, синф олдида дарс у учун қизиқ эмаслигини, мавзуни тушунмаганлигини тан олишлари айб саналади. Аммо доимо яхши баҳоларга ўқиш керак…

Ўқувчилар нима учун бир биридан кўчиришади? Ўқувчилар кўчирмакашликнинг асосий сабаблари деб қўйидагиларни сабаб қилиб кўрсатишди:

  • ✍🏼Ўқувчилар ёмон баҳо олишдан ва сўнгра ота-оналаридан танбеҳ эшитишдан қўрқишади;
  • ✍🏼Баъзи бир уйга вазифалар хаддан ташқари оссон ва зерикарли
  • ✍🏼 Уларни ўқитувчилар нима вазифа сифатида беришлари тушунарсиз;
  • ✍🏼Кўпинча бошқа фанлардан уйга вазифалар кўп берилиши оқибатида хаммасини бажаришга вақт етмайди;
  • ✍🏼Бош қотириб вазифаларни мустақил бажаришдан синфдошдан ёки “Google ака” сўраб кўчириб қуя қолиш маъқул.

Ўқувчиларнинг жавобларига асосланиб, биз ўқитувчи нима қилиши ва қилмаслиги кераклигини аниқлашга ҳаракат қилдик, шунда болалар ҳалолликга ҳаракат қилишади. Қўйида баъзи фикрлар билан танишиб чиқишингиз мумкин.

— Ўқувчилар хато қилиш ва хатоларни тузатиш имкониятига эга бўлишлари керак. Бу қийинчиликлар одатий ва нормал ҳолат эканлигини тушунтириш жуда муҳим.

— Ўқувчиларнинг топшириқларни бажаришга қизиқиши, у ўз иштирокини ҳис қилиши, ўрганаётган нарсасига қандайдир тарзда таъсир қилиши ҳам муҳимдир. Сиз ўзингизга саволлар беришингиз мумкин: Ўқувчилар дарсларни фаол иштирок этадиларми? Вазифаларни бажаришда танлаш миконияти борми? Ўқувчи ўзини жамоага ёки муҳим гуруҳга тегишли деб ҳис қиладими? Ўқувчилар берилаётган вазифани бажара оладими? У ёрдамни қаердан топишни биладими?

— Баъзи ўқувчилар ўзаро ёрдам ва алдашни чалкаштириб юборишларини тушундик. Бир-бирига ёрдам бериш, мавзуни биргаликда тушуниш, турли манбалардан фойдаланиш мумкин ва керак.

— Вазифа турли хил бўлиши керак. Бунда ўқувчилар уларни бажаришни хохлашлари керак. Айнан хохлашлари, ота-оналари урушишлари учун эмас. Сиз кўникмаларни ривожлантириш учун вазифаларни дарсдан ташқари юзага келиши мумкин бўлган ҳаётий вазифалар билан бирлаштира олишингиз керак. Оддий ҳаётий мисоллар сизга ёрдам беради. Масалан, инглиз тили дарсларида ўқувчи ўзини чет элда, меҳмонхонани банд қилишда инглиз тилини билмаса қандай ҳолатга тушишларини хис қилишсин. Одатда бундай вазифалар дарсликларда мураккаб тарзда ёритилади ва ўқувчилар баъзида яхши тушунишмайди. Ўқитувчининг вазифаси эса оддий ва содда тилда, ҳаётий мисоллар билан ўқувчиларга тушунтириш бўлади.

– Дарс қоидалари, дарс мақсадлари, баҳолаш мезонлари шаффоф ва тушунарли бўлиши керак. Дарс мавзусини ўқувчилар билан биргаликда муҳокама қилиш, уларнинг қиймати нима эканлигини тушунтириш лозим.

— Болаларга ривожланиш имконини берувчи, ақл юритадиган, ривожлантирувчи вазифаларни бериш мақсадга мувофиқдир.

— Болалар билан баъзи мавзуларда уларнинг маъноси нима, улар қандай кўникмаларни ривожлантириши, қандай фойдали бўлиши мумкинлигини муҳокама қилиш муҳимдир.

— Болаларни ўз-ўзини синаш ва кучини баҳолашга, ўқувчининг индивидуал ривожлантиришини қайд этишга ўргатиш керак. Тест ёки қандайдир назорат иши беришдан олдин, болаларнинг бунга тайёр ёки йўқлигини, мавзуни тушунганлигини текшириш муҳимдир.

— Ўқитувчилар ўқувчилар билан музокаралар олиб бориш ва вазифалар ҳажмини болаларнинг умумий бандлиги билан боғлаш муҳимдир. Шунингдек, болалардан уларнинг вазифа бажаришлари ҳақида сўраш, фикр-мулоҳазаларни билиш муҳимдир. Топшириқлар ўқувчилар томонидан бажарилишида вақт, хажм ва бошқа имкониятлар ҳисобга олишини зарур.

Албатта ҳалоллик, агар иккала томон ҳам, ўқувчилар ҳам, ўқитувчилар ҳам унинг аҳамиятини тушунсалар ва бир — бирларига ёрдам қўлини чўзишса, умидлари ва сўровлари билан ўртоқлашишга ва мулоқотда бўлишга тайёр бўлсаларгина мумкин. Шунинг учун ўқувчилар қийинчиликларини, тушунмовчиликларини эълон қилишдан, ўқитувчига савол беришдан, бирор нарса фойдасиз бўлиб туюлса, бўлишишдан қўрқмасликлари ҳам муҳимдир. Қоидалар ва келишувларга риоя қилинг, алдаманг ва ўқиш ҳам унинг масъулият соҳаси эканлигини унутманг. Буларнинг барчасини мактаб ўқувчилари билан муҳокама қилиб бир синаб кўринг:).


Кўчирмакашлик, алдаш – бу психологик жараёнларнинг биридир. Ўқувчи ва ўқитувчилар ўртасидаги ўзига хос қонун-қоидаларни яратиш ва қоидабузарликларнинг оқибатларини муҳокама қилиш жуда муҳим, аммо ўқувчиларга алдаш сабабларини тушуниш ҳам муҳимдир. Бу нафақат шахсий ҳуқуқбузарликларни жазолаш, балки ҳалолликни ривожлантиришга ва синфда ижодий муҳит яратишга ёрдам беради.



🔥4.4 K марта кўрилди

Leave a Reply