Умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг чуқур билим олишини таъминлашда ўз фани бўйича кенг билимга эга, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини, интерфаол дарс усулларини мукаммал ўзлаштирган, улардан ўқув-тарбия жараёнида фойдалана оладиган моҳир педагогларнинг ўрни катта. Улар сафини янада кенгайтириш учун барча фан ўқувчиларини замонавий инновацион технологиялар ва интерфаол усуллар билан қуроллантириш, педагогик маҳоратини ошириб бориш лозим. Бу жараённинг мактабда ташкил этилган «Маҳорат мактаблари» нинг ўрни беқиёсдир. «Маҳорат мактаби» фаолиятини ташкил этишда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига, ХТБнинг тегишли меъёрий ҳужжатларига амал қилиниши мақсадга мувофиқдир.
Халқ таълими тизимида «Маҳорат мактаблари» фаолиятини
самарали йўлга қўйиш бўйича
йўриқнома
I. Умумий қоидалар
1.1. Узлуксиз таълим тизимини модернизациялаш, олий таълим муассасалари, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари мутахассисларининг илмий салоҳиятидан фойдаланиб, уларни сафарбар қилган ҳолда умумий ўрта ва олий таълим муассасасалари фаолиятида амалий интеграцияни таъминлаш, умумий ўрта таълим муассасаларида ўқув, илмий-методик, маънавий-ахлоқий тарбия ишларида самарали натижаларга эришаётган, касбий маҳорати юқори бўлган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини аниқлаш, ўрганиш, умумлаштириш ва оммалаштириш ҳамда таълим жараёнига татбиқ этиб бориш мақсадида иш олиб боради.
1.2. Умумий ўрта таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш бўйича Республика миқёсида “Маҳорат мактаблари” Йўриқномаси “Халқ таълими тизимини 2014-2016 йилларда ривожлантиришга мўлжалланган Истиқбол режаси”нинг II бўлим, 14-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.
1.3. Таълим сифатини оширишда умумтаълим мактабларининг Республика Таълим маркази, вилоятлар педагогика олий таълим муассасалари ҳамда ҳудудий малака ошириш институтлари билан ўқув ва илмий-методик ҳамкорлиги вилоят ХТБ ларида ташкил этилган мувофиқлаштириш гуруҳи орқали йўлга қўйилади.
1.4. “Маҳорат мактаблари” доирасидаги тадбирлар (ўқув-семинарлари, маҳорат дарслари, видеосеминар ва бошқалар) вилоят ХТБ ва педагогика олий таълим муассасалари ҳамда вилоят ХТХҚТМОИ ҳамкорлигида, вилоят “Маҳорат мактаблари”да ҳар икки ойда бир марта, туманларда туман методик кабинетлари ҳамкорлигида, умумий ўрта таълим муассасаларида ҳар ойда бир марта ташкил этилади.
1.5. Республика миқёсида бир йилда икки марта, ҳудудларда “Маҳорат мактаблари”асосида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар юзасидан видеосеминар ва ўқув-семинарлари ташкил этилади ҳамда илғор “Маҳорат мактаблари” ҳамда маҳоратли ўқитувчиларнинг иш тажрибалари Республика Мувофиқлаштириш гуруҳи томонидан оммалаштирилади.
II.“Маҳорат мактаблари”ни ташкил этиш ва бошқариш
2.1. “Маҳорат мактаблари”ни ташкил этиш:
-умумий ўрта таълим фанларидан халқ таълими бошқармалари билан ҳамкорликда вилоят ва туманлар даражасидаги “Маҳорат мактаблари” фаолияти йўлга қўйилади. Вилоят ва туманлар даражасидаги “Маҳорат мактаблари” ҳудудий халқ таълими бошқармалари буйруғи билан ташкил этилади;
-вилоят, туман(шаҳар) “Маҳорат мактаблари” энг юқори рейтинг(Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган мезонлар асосида) даражаси билан белгиланади, ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати ва тажрибаларига ҳамда мактабнинг замонавий талаблар даражасида шарт-шароитларни яратилганлиги, қулай ҳудудий жойлашувини инобатга олган ҳолда фанлар бўйича ташкил этилади;
-“Маҳорат мактаблари” изланувчан ўқитувчиларни танлашда педагогнинг юқори касбий компетентлиги, педагогик маҳорати ва ўқув-тарбия жараёнида гуманитар омилни таъминлайдиган шахсий сифатларига, таълим олаётганларнинг билимларини холисона назорат қилиш ва баҳолаш маҳоратига эга бўлиши, дарс бераётган ўқувчиларининг ўзлаштириш даражасининг ўсиши, унинг методик ва амалий педагогик ҳамда ижодий фаолиятдаги натижалари ҳисобга олинади;
-“Маҳорат мактаблари”да таълим муассасалари ўқитувчиларини қизиқтирган мавзулар, ўқитиш методлари ва таълим-тарбия жараёнини ривожлантиришга оид масалалар юзасидан маслаҳатлар олиш ҳамда мустақил ўрганишлари учун “Маҳорат мактаби методик хонаси” ташкил этилиб, у замонавий техник воситалар билан жиҳозланади, электрон тармоққа уланади. “Маҳорат мактаблари” доирасидаги барча методик материаллар, электрон ресурслар ва илғор иш тажрибалари намуналари жамланади, йиғма жилдлар тайёрланиб, янгиланиб борилади.
2.2. “Маҳорат мактаблари”ни бошқариш:
– Умумтаълим фанлари бўйича туман (шаҳар), вилоят даражасидаги “Маҳорат мактаблари” умумий ўрта таълим мактаблари, педагогика олий таълим муассасалари, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари ўртасида ҳамкорлик ишлари шартнома асосида йўлга қўйилиб, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги узлуксиз методик хизматни Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан назорат қилинади;
-“Маҳорат мактаблари”нинг истиқбол режалари вилоят Мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси томонидан тасдиқланади;
-“Маҳорат мактаби” ўқитувчиларининг “Маҳорат мактаблари” доирасидаги ўтказиладиган барча ўқув машғулотлари, семинар-тренингларда қатнашишларини таъминлаб, амалга оширилаётган ишлар натижаларини таҳлил қилиб борилади;
-доимий таҳлиллар асосида “Маҳорат мактаблари” иш фаолиятини кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқилади ва амалга оширилиши назорат қилинади.
III.“Маҳорат мактаблари”нинг асосий мақсад ва вазифалари
3.1. “Маҳорат мактаблари”нинг асосий мақсади:
-Доимий равишда ўқув машғулотларини ташкил этиш орқали умумтаълим мактабларини педагогик ходимларига замонавий иннавацион технологиялар ва интерфаол усулларни ўргатиш, АКТ, педагогика ва психологияга оид билимларни янада мустаҳкамлаш, уни ўқув-тарбия жараёнида қўллай олишга эришиш, бу борада Республика таълим маркази, ҳудудий олий таълим муассасалари ҳамда малака ошириш институтлари фаолиятини уйғунлаштириш;
-узлуксиз таълим тизимини модернизациялаш, вилоят халқ таълими бошқармалари, педагогика олий таълим муассасалари ва малака ошириш институтлари, туман (шаҳар) ХТМФМТТЭ бўлими томонидан умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини ва илғор тажрибаларни ўрганиш;
-ўқитувчиларда таълим-тарбия бериш жараёнида учрайдиган педагогик-психологик қийинчиликлар, камчиликларни аниқлаш, педагогик эҳтиёжлари асосида методик ёрдам кўрсатиш, касбий компетентлилигини ошириш, фандаги янгиликларни, илғор тажрибаларни АКТдан фойдаланиб тарғиб қилиш, илмий-амалий конференциялар, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари, очиқ дарслар ўтказиш;
-ўқитувчиларда таълим-тарбия бериш жараёнида учрайдиган педагогик-психологик қийинчиликлар, камчиликларни аниқлаш, педагогик эҳтиёжлари асосида методик ёрдам кўрсатиш, касбий компетентлилигини ошириш, фандаги янгиликларни, илғор тажрибаларни АКТдан фойдаланиб тарғиб қилиш, илмий-амалий конференциялар, семинар-тренинглар, маҳорат дарслари, очиқ дарслар ўтказиш;
-иннавацион технологияларнинг мазмун-моҳиятини ва уларнинг амалда қўллаш усулларини кенг тарғиб этиш бўйича етарли база яратиш.
IV. “Маҳорат мактаблари” фаолиятини ташкил этиш ва бошқаришда бевосита иштирок этадиган муассасалар вазифалари:
4.1. Республика Мувофиқлаштириш гуруҳи вазифалари:
-халқ таълими тизимида умумтаълим фанларидан ташкил этилган “Маҳорат мактаблари” фаолиятини йўналишлари бўйича ҳар бир босқичда самарали йўлга қўйилишини мувофиқлаштиради;
-белгиланган асосий вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади, “Маҳорат мактаблари” фаолиятини такомиллаштириш юзасидан киритилган масалаларни ҳар чоракда муҳокама қилиб, тегишли тадбирлар белгилайди ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
-“Маҳорат мактаблари” фаолияти бўйича вилоят Мувофиқлаштирувчи кенгашлари томонидан тақдим этилган хулосаларни таҳлил қилиб, якуний хулосаларни тайёрлайди ҳамда самарали фаолият кўрсатаётган “Маҳорат мактаблари” иш тажрибаларини Республика миқёсида оммалаштиради.