Тошкент шаҳридаги Инха университети - Ta’lim / Образование

Тошкент шаҳридаги Инха университети

Тошкентдаги INHA университети Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 24-март санасида «Тошкент шаҳрида Инха Университетини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан амалий ва назарий малакага эга, дунё миқёсидаги рақобатларга дош бера оладиган информацион технологиялар бўйича кадрларини етиштириш мақсадида очилган.

Кореядаги INHA университети бу жабҳада анча юқори ўринларда туради. Ва албатта, Тошкентдаги университет дарс режалари ҳам у ерники билан бир хил бўлади. Университетнинг асосий мақсади келажакда технология, бизнес, саноат ва бошқа соҳаларда инсоният ва миллат учун фойдали бўладиган авлодни камол топтиришан иборат.

Жанубий Кореянинг Инҳа университетига 1954 йил асос солинган бўлиб, айни кунда таълим муассасасида 20 йўналишда 22 минг нафар талаба таҳсил олади. Сеулнинг «Joong Ang Ilbo» нашри рейтингида Инҳа университети Кореянинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлайдиган энг пешқадам таълим муассасалари бешталигидан, шунингдек 2014-йил жаҳон миқёсида ўрганилган таълим даргоҳлари орасида мазкур йўналишда энг илғор университетлар юзталигидан жой олган.


 


Факультетлари:

1. Ахборот ва алоқа муҳандислиги (Information and communication engineering) факультетида ушбу йилда 70 нафар талаба қабул қилиш режалаштирилган.

2. Компьютер фани ва муҳандислиги (Computer science and engineering) факультетида эса 80 нафар талаба қабул қилиш режалаштирилган.

* Ушбу университетда барча машғулотлар инглиз тилида олиб борилади.

Қабул жараёни:

Талабалардан ҳужжатларни қабул қилиш электрон почта орқали амалга оширилади.

Имтиҳонда сўраладиган мавзулар рўйхати:

Математика: мураккаб сонлар, рационал ва иррационал тенглама ва тенгсизликлар, кўрсаткичли функциялар, логарифмик функциялар, тригонометрик ифодалар ва функциялар, кетма-кетликлар ва уларнинг лимитлари, функцияларнинг лимитлари, узлуксизлиги, функциянинг дифференциалаш, интеграллаш, аниқ интеграл, ноаниқ интеграл, элементар комбинаторика, эҳтимоллар назарияси

Физика: Ньютон қонунлари, иш ва энергия, импульс, гравитация қонунлари, нисбийлик назарияси, термодинамика, электромагнетизм

* Имтиҳон саволлари инглиз тилида бўлади.


Ёзма имтиҳон намуналари

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ёзма имтиҳон саволлар намунаси билан яқиндан танишиб чиқинг:

2021

Математика / Math

SBL_Math

SBL_Math_Solution

SOCIE_Contract Based_Math

SOCIE_Contract Based_Math_Solution

SOCIE_Scholarship_Math

SOCIE_Scholarship_Math_Solution

Физика / Physics

Physics_SOCIE_Contract Based_problems 

Physics_SOCIE_Contract Based_solutions

Physics_SOCIE_Scholarship_problems

Physics_SOCIE_Scholarship_solutions


Ректор: Жалолов Музаффар Мухиддинович
Манзил: Тошкент шаҳри, “Зиёлилар” кўчаси, №9
Телефон: +998 71 289 99 99
Факс: +998 71 269 00 58
E-mail: info@inha.uz
Сайт: www.inha.uz

 


Leave a Reply