«Фарзандлари соғлом юрт қудратли бўлур» — деб айтганида юртбошимиз нафақат жисмоний балки соғлом фикр ва қарашга эга бўлган баркамол авлодни кўзда тутган эди. Айни кунда жамиятимизнинг энг асосий мақсад ва вазифаларидан бири ҳам эркин фикр ва қатьий эътиқотга эга бўлган юксак маьнавиятли ёш авлодни тарбиялашдир. Халқ Таьлим Вазирлигининг №73 буйруғи асосида Республика бўйлаб мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган «Жахолатга қарши маърифат» номли бадиий ва ижодий ишлар танлови замирида ҳам мазкур мақсад ва вазифа мужассамдур.
Ўқувчиларнинг ижодий салоятини ошириш, онгида ватанпарварлик туйғларини янада юксалтириш, улар қалбида ёд ғояларга қарши иммунитетни юзага келтириш асосий мақсад қилиб белгиланган мазкур танловнинг Жиззах вилоят босқичи Жиззах шахрида жойлашган 6-умум таьлим мактабида бўлиб ўтди. Бу танловда “Умид” мактаб интернати ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди. 5-9-синфлар ўртасидаги тасвирий саньат йўналишида иштирок этган 9″в» синф ўқувчиси Йўлдошов Наврўз “Энг яхши ижодий иш” номинацияси совриндори бўлган бўлса, шеърият йўналишида 7″ж» синф ўқувчиси Ҳамроқулов Акром “Енг яхши ижодкор“ номинациясини қўлга киритди. 7-9–синглар ўртасидаги иншолар йўналиши иштирокчиси 8“д” синф ўқувчиси Исоқова Азиза ёзган иншо ҳам алоҳида эьтибор ва эьтирофга лойиқ топилиб совға билан тақдирланди.
Эътиборингизга Ҳамрақулов Акрамнинг шеърини ҳавола этамиз.
Ифтихор
Қанд-у асал меваларинг,
Турли-туман шеваларинг.
Она-Ватан Ўзбекистон,
Фидо бўлсин сенга бу жон!
Ғурур ҳам ифтихоримсан.
Онамдай меҳрибондирсан,
Она юртим – Ўзбекистон,
Жаннатмакон боғу-бўстон.
Алпомишнинг авлодлари,
Мард-жасурдир ўғлонлари.
Аждодларинг буюк булган,
Бундан қалб ғурурга тўлган.
Жалолиддин фахринг сенинг,
Куброларинг бордир сенинг.
Гўзал юртим Ўзбекистон,
Айтаман: «Сенга шараф-шон»!
Бунда бордир барча имкон,
Ўқиш, таълим, кашфиётга.
Соғ ақл ва соғ тан билан,
Мағрур боқар бу ҳаётга.
Аммо кун ва тун бўлгандек,
Ёмонлар ҳам учраб турар.
Шодон кунинг кўролмаслар,
Ўзга юртда қақшаб юрар.
«Вахобийдир», балки «Нурчи»,
У Ватанни севмас зинҳор.
Халқнинг нафратига учраб,
Бугун улар Ватанга зор.
Интернатда тарғиб қилиб,
Оммавий маданиятни,
Ёшлар унутишсин дея,
Ҳам ору-ҳамиятни.
Лек синовларда тобланган,
Буюк халқнинг авлодимиз.
Курашамиз маърифат ила,
Жаҳолатга қарши биз.
Ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз,
Кам бўлмасмиз ҳеч қачон.
Омон бўлсин борки ҳаёт,
Ватаним – Ўзбекистон.
Iltimos saytga tarix haqida ma’lumotlar bo’lmini kiriting