Давлатлар: Япония (видео) - Ta’lim / Образование

Выберите язык:

Давлатлар: Япония (видео)

Япония (японча Ниппон, Ниҳон) — Шарқий Осиёда, Тинч океандаги оролларда жойлашган давлат. Япония ҳудудида 6,8 мингга яқин орол бўлиб, шимолий-шарқдан жанубий-ғарбга қарийб 3,5 минг км га чўзилган; энг йирик ороллари: Хоккайдо, Хоншу, Секоку ва Кюшу. Шимолдан Охота денгизи, шарқ ва жанубий-шарқдан Тинч океан, ғарбдан Япон ва Шарқий Хитой денгизлари билан ўралган. Япония маъмурий жиҳатдан 47 префектурага бўлинади.


Номи: Япония
Пойтахти: Токио шаҳри
Ҳукумат: Парламентар монархия Япония давлати байроги
Император: Акихито
Бош вазир: Синдзо Абэ
Телефон коди: +81
Қисқартма: JP
Интернет домен: .jp
Давлат тили: Япон тили
Майдони: 377 944 км²
Аҳолиси: 127,417,244 киши
Зичлик: 337 одам./км²
Пул бирлиги: Япон йенаси (қисқартмаси — JPY) (белгиси — ¥)
Йирик шахарлари: Токио, Иокогама, Осака, Нагоя, Саппоро, Кобе, Фукуока, Киото, Сайтама


Япония ҳакида видео

[mover id=vX0zTejm]


Давлат тузуми

Япония — парламентар монархия. Амалдаги конституцияси 1947 йил 3 майда кучга кирган (кейинчалик тузатишлар киритилган). Давлат бошлиғи — император (1989 йилдан Акихито). Конституциянинг 1-моддасига кўра, у «давлат ва халқ бирлиги рамзи»дир. Император оиласининг эр аъзолари императорлик тахти учун меросхўр ҳисобланади. Конституцияга мувофиқ, император мустақил хокимиятга эга эмас. Императорнинг давлат ишларига алоқадор бўлган ҳар қандай фаолияти Вазирлар маҳкамаси маслаҳати ва маъқуллаши билан амалга оширилади. Қонун чиқарувчи олий ҳокимиятни 2 палатали парламент (Вакиллар палатаси ва Маслаҳатчилар палатаси), ижроия ҳокимиятни Бош вазир бошчилигидаги ҳукумат (Вазирлар маҳкамаси) амалга оширади.

Табиати

Япония мўътадил, субтропик ва тропик минтақаларда жойлашган. Қирғоқ чизиғининг умумий уз. 30 минг км га яқин. Ҳоншу о.нинг жан. соҳили, Секоку ва Кюшу о.ларининг қирғоқларида қўлтиқ кўп; бу ерда мураккаб қирғоқ чизиғига эга бўлган Ички Япон денгизи жойлашган. Рюкюнинг жан. ороллари маржон рифлари билан ўралган.

Япония ҳудудининг 3/4 қисми қир ва тоғлардан иборат; пасттекисликлар соҳил бўйлаб айримайрим жойлашган. Ҳоккайдо оролдаги тизмаларнинг баъзи чўққилари 2000 метрдан ошади (Асаҳи чўққиси — 2290 м). Ҳоншу оролининг шимолий қисмида 3 та бўйлама тоғ тизмалари бўлиб, улар водий ва сойликлар билан бўлинган; оролда бир қанча вулқон, жумладан, Япониядаги энг баланд вулқон — Фужияма (бал. 3776 м) қад кўтарган.

Япония кўчалари ҳақида видео

[mover id=»TYRsaKvj»]


Ўзбекистон — Япония муносабатлари

Узбекистон - Япония муносабатлари-Икки давлатнинг ўзаро муносабатлари тарихи қадимий асрларга бориб тақалади. Буюк ипак йўли орқали ўзбек ва япон халқлари ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий алоқалар бўлганлиги и.т.ларда ҳам ўз тасдиғини топмоқда. Олимларнинг тадқиқоти ва ўзбек-япон археологик экспедициялари натижасига кўра, Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган Кушон подшолигининг асосий динларидан бири бўлган буддизм Ўрта Осиё халқлари миллий қадриятлари ва анъаналари билан бойиган ҳолда 6-асрда Хитой ва Корея орқали Япония оролларида тарқалган. Ўзбекистонда топилган қадимий будда ибодатхоналарининг ҳозирги Япониядаги ибодатхоналар билан муштараклиги намоён бўлмоқда.

Япониянинг биринчи пойтахти Нара шаҳридаги Хоружи ибодатхонаси хазинахонасида 8-асрда Самарқанд ва Тошкентда тайёрланган осориатиқалар, 9—10-асрларга оид уд мусиқа асбоби сақланмоқда. Афросиёбдаги археологик қазилмалар вақтида топилган ва 12-асрга мансуб нафис япон чинни идиши ҳам ўзбек ва япон халқлари ўртасида алоқалар бўлганини кўрсатади.

Илмий ва маданий соҳаларда ҳам ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди. Япон ва ўзбек олимлари томонидан зилзилани олдиндан аниқлаш, саноат маҳсулотларини статистик қабул қилиш назорати усуллари атрофлича ўрганилди ва амалиётга татбиқ этилди. Айниқса, тарих, тилшунослик ва археология фанлари бўйича самарали ҳамкорлик амалга оширилди. Итаро Кумацунинг японлар учун «Ўзбек тили» қўлланмаси (1978), «Ўзбекча сўзлашув» (1983), «Ўзбекчаяпонча луғат» (1980, 1985) китоблари кўп минг нусхада нашр этилди. 1950—80 йилларда адабиёт соҳасида ҳам салмоқли алоқалар бўлди. Хусусан, 1956 йил Ўзбекистонга келган таникди япон ёзувчиси ва таржимони Ман Иноуэ атоқли шоир Ғафур Ғулом билан учрашган ҳамда Японияда чоп этилган «Тошкентда бир оқшом» асарида ўзбек ва япон халқлари маданияти, анъана ва турмуш тарзидаги муштараклик ҳақида ҳикоя қилган. Шу даврда Ёсиэ Хотта, Кобо Абе, Ясунари Кавабата, Рюноске Акутагава, Такео Аришима, Масужи Ибусе ва бошқалар машҳур япон ижодкорларининг 30 га яқин роман, қисса, шеър ва ҳикоялари ўзбек тилида чоп этилган. Ўз навбатида, Японияда Алишер Навоий, Ш. Рашидов, Зулфия, Рамз Бобожон ижоди намуналари, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари япон тилига таржима қилиниб, бир неча марта нашр қилинган.Узбекистон - Япония муносабатлари-2-1

1991 йил Япония Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини тан олиб, 1992 йил дипломатия муносабатлари ўрнатгач, 1992 йилда Япониянинг Тошкентдаги элчихонаси, 1996 йилда эса Ўзбекистон Республикасининг Токиодаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади. Икки мамлакат ўртасида тенг ҳуқуқли алоқалар ўрнатилди. Ўтган 14 йил мобайнида икки давлат ўртасида кўплаб расмий ҳужжатлар имзоланди. Шу давр давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов 2 марта (1994, 2002) расмий ташриф билан Японияда бўлди. Бундан ташқари, икки давлат ташқи ишлар вазирлари, ҳукуматнинг раҳбар ва масъул ходимлари, Парламент делегацияси ва бошқаларнинг ўзаро ташрифлари амалга оширилди. ЎзР Президенти И.Каримовнинг 1994 йилнинг майида Японияга қилган биринчи ташрифи ўзаро сиёсий мулоқотни фаоллаштирди.

Узбекистон - Япония муносабатлари-3Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2002 йил 28—31 майда Японияга қилган иккинчи расмий ташрифи муҳим рол ўйнади. Ташриф чоғида 14 ҳужжат имзоланди. Булар қаторига Ўзбекистон билан Япония ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида декларация, Иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотларга кўмаклашиш ҳақида қўшма баёнот ва бошқалар ҳужжатлар киради. Ташриф чоғида Ислом Каримов Ўзбекистоннинг Япония билан ҳамкорлик қўмитаси ва Япониянинг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қўмитасини ташкил этиш ташаббуси билан чиқси. Қўмиталар ташкил этилиб, унинг биринчи қўшма мажлиси 2004 йил июлда Токио шаҳрида ўтказилди.

Манба: www.umid.zn.uz

Добавить комментарий