Бир неча кун олдин 2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид Давлат дастурини сайтимизга жойлаштиргандик. Ушбу саҳифа орқали «Ҳаракатлар стратегияси» дастури белгисидаги ранглар ҳақида қисқа бўлсада маълумот бермоқчимиз.
Фармон лойиҳаси январь ойининг иккинчи ярмида норматив-ҳуқуқий актлар муҳокамаси порталига муҳокама учун жойлаштирилганди. Ҳужжат экспертлар ва жамоатчиликнинг кенг муҳокамасидан ўтди.
Стратегия лойиҳаси долзарб ҳамда аҳоли ва тадбиркорларни ташвишга солаётган масалаларни комплекс ўрганиш, қонунчилик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш амалиёти ва хорижий тажрибани таҳлил қилиш якунлари бўйича ишлаб чиқилган. Ҳаракатлар стратегияси 5 босқичда амалга оширилиб, уларнинг ҳар бири бўйича йил номланишидан келиб чиққан ҳолда алоҳида бир йиллик давлат дастурини тасдиқлашни назарда тутади. Хусусан, 2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» деб эълон қилинди.
Шу йилнинг 7-феврал санасида имзоланган фармонда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг 5та устувор йўналиши келтирилган:
1.Давлат ва жамият қурилиш тизимини такомиллаштириш.
(Мовий ранг – осмон ва тоза сув рамзи, буюк Амир Темур давлатининг байроғининг ранги)
2.Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-хуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш.
(Сиёҳранг – қонунийлик элементлари ҳисобланган устуворлик ва ор-номуслилик рамзи)
3.Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш.
(Тилларанг – иқтисодиётни ривожлантириш элементлари ҳисобланган куч-қудрат ва бойлик рамзи)
4.Ижтимоий соҳани ривожлантириш.
(Қизил ранг – хаёт ва аҳолининг муносиб турмуш тарзини таъминлаш рамзи)
5.Хавфсизлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат.
(Оқ ранг – тинчликсеварлик сиёсати элементлари ҳисобланган тинчлик ва софлик рамзи)
Первый цвет правильный, но написано не правильно, исправьте.
Где именно какая ошибка?
Почему развитие и либеризация экономики в 2 цвета? Получается 1 и 3 одинаковие цвета ??
Почему же? Небесно-голубой цвет точно описывает ведь, это один цвет.
1-определение неправильное. Совершенствование системы…
Спасибо, исправил.
Barchasi tóğri
В первом тексте ошибка орфографическая: “флаг госсударства ” лишняя буква “с”
Спасибо, исправил. 🙂
Добрый день. Не могли бы Вы также и на узбекском языке указать, что значат цвета? Очень нужно
Здравствуйте. Нажмите на флаг и весь сайт будет на узбекском языке.
Второй цвет: Верховенство закона. Верховенства – множественное число
Обеспечение чего? – верховенства.
Вы во втором цвете просто не написали слово – обеспечение, поэтому получилось как будто во множественном числе слово – верховенства.