Педагогика фанидан онлайн тест саволлари - Ta’lim / Образование

Педагогика фанидан онлайн тест саволлари

Маълумки, педагогика жамиятнинг ривожланиш қонун-қоидаларига таянган ҳолда тараққий етади. Бугунги кунда эса ана шу жараён авж палласига кирди. Инсон онги тараққий етмас экан, ижтимоий ҳаёт жабҳаларида ҳеч бир ўзгариш сезилмайди. Модомики, замон жадал суръатларда ўзгараётибдими, демак, педагогика ҳам шу ўзгаришларга ҳамоҳанг бўлмоғи даркор.

учитель узбекистан

Шуларни назарда тутган ҳолда ушбу саҳифада ўқитувчиларнинг педагогика фанидан ақлий салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида, қолаверса устозлар педагогикадан ўз билимларини синаб кўришлари учун тест тузилди.

Қисқа маълумот: 50 талик тест берилган бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, жами 100 балл берилади. Тест сўнгида натижани, неччи балл тўплаганингизни билишингиз мумкин. Сизга омад ёр бўлсин 😉


1. Ўқитувчи фаолияти нимага асосланади?
2. Замонавий девиантология, девиант хулқ-атвор социологияси асосчиси ким?
3. … — ҳис-ҳаяжоннинг ифода этиши, юз мушакларининг, маъноли ҳаракатларнинг сўзлаётган нуқтага гапга мослиги.
4. Таълим-тарбияга биринчи бўлиб таъриф берган аллома — … .
5. «Социология» атамасини фанга биринчи бўлиб киритган олим?
6. «Синквейн» сўзининг маъноси нима?
7. Ўқитишнинг вазифаларига нималар киради?
8. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида нечта ҳарф ва ҳарф бирикмаси мавжуд?
9. Андрогогика нима?
10. Мактабда қайси бўлим ўқитишнинг мақсади ўқувчиларга сўз тузилиши ва гап қурилиши ҳақидаги қонун-қоидаларни ўргатади?
11. «Гимназия» атамаси келиб чиққан даврда таълим муассасасида энг аввало қайси фан ўтилишини назарда тутилган?
12. Грекчадан олинган бўлиб, «топаман» деган маънони англатади. Илмий тадқиқотнинг ҳамда ўқитиш усулининг маҳсус услуби бўлиб, илмий кашфиётга ёки илмий фаразга асосланади.

Педагогиканинг қайси тармоғи ҳақида назарда тутилмоқда?
13. «Ҳар ким билим олиш хуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир». Қайси манбаадан олинган ва қайси модда?
14. Педагогика терминининг келиб чиқиши қайси мамлакат билан боғлиқ?
15. «… — аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади. Мазкур метод дастлаб 1921 йил Гарвард университетида амалий вазиятлардан иқтисодий бошқарув фанларини ўрганишда фойдаланиш тартибида қўлланилган.»

Гап қайси метод ҳақида кетябди?
16. «Онанинг меҳри осмонча бўлади» ҳикматининг муаллифи ким?
17. «Буюк дидактика» рисоласи кимнинг қаламига мансуб?
18. Академик лицей функциялари қайси жавобда тўғри кўрсатилган.
19. Чор Россияси босиб олгунга қадар Марказий Осиёда қандай мактаблар бўлган?
20. «Репетитор» сўзи лотинчадан олинган бўлиб, « . . . » деган маънони англатади.
21. Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги биринчи қонуни қачон қабул қилинган?
22. Дарс тизими биринчи марта ким томонидан ишлаб чиқилган?
23. Боласи бор оила қандай аталади?
24. Виртуал ўқитиш шакли қандай амалга оширилади?
25. Педагогик техника нима?
26. Тарбия жараёнида кимлар қатнашади?
27. «Имидж» сўзи қандай маънони англатади?
28. Қандай воситалар ёрдамида ўқитиш мақсадлари амалга оширилади?
29. Дидактика нимани ўргатади?
30. Шахсни ривожланишига таъсир этувчи омилларга нималар киради?
31. Раҳбарда тадбиркорлик қандай намоён бўлади?
32. «Бирор муаммони ечишда иштирокчилар томонидан билдириладиган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум ечимга келинадиган энг самарали методдир.» Гап қайси метод ҳақида боряпти?
33. «Мотив» сўзи маъноси нима?
34. «Дидактика» терминини фанга биринчи бўлиб ким киритган?
35. Педагогик фаолиятни моҳирлик билан бошқариш – бу ...
36. «Девиация» сўзининг маъносини топинг.
37. «Метод» сўзи юнончадан олинган бўлиб, . . . деган маънони англатади.
38. «Педагогика» сўзи қандай маънони англатади?
39. Қайси қаторда «валеология» атамаси ҳақида тўғри маълумот берилган?
40. Малака нима?
41. «Устоз шогирдларига катта зулм ҳам, ҳаддан ташқари кўнгилчанлик ҳам қилмаслиги лозим» деган фикр қайси алломага тегишли?
42. Дарс таҳлили турларини кўрсатинг.
43. Назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш мустақил тажриба ўтказиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўқувчилар ўтказадиган амалий иш тури:
44. Орфоэпия бўлимида нималар ўргатилади?
45. Ўзбек тилида нечта пунктуацион белги бор?
46. Воқеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўл-йўриқлар, усуллар мажмуаси, фалсафий билимларни яратиш ва асослаш усули — « . . . » дейилади.
47. Тажрибали ўқитувчининг шахсий сифатлари орасида доимо ажралиб турадиган қайси?
48. «Педагогик технология - бу амалиётга татбиқ қилинадиган муайян педогогик тизим лойиҳаси», деб таърифлаган олимни кўрсатинг.
49. Таълим ва ўқитиш қонуниятлари, принциплари, методлари ва шаклларини ўрганадиган ва ўқитиш жараёнидаги тарбия муаммоларини ўрганадиган педагогиканинг мустақил бўлимини аниқланг.
50. Дидактиканинг луғавий маъносини белгиланг.



3 thoughts on “Педагогика фанидан онлайн тест саволлари

Leave a Reply