Она тили ва адабиёт фанидан онлайн тест - Ta’lim / Образование

Она тили ва адабиёт фанидан онлайн тест

Она тили — ҳар бир элатнинг, халқнинг, миллатнинг ўз тили. Она тили луғат таркиби, асосан, шу тилга мансуб халқнинг турмуши, маданияти ва анъаналарини ифодалайдиган сўз ва тушунчалардан иборат бўлади. Она тили тараққиёти ҳар бир элат, халқ ва миллатнинг ижтимоий ривожланиши билан узвий боғлиқдир.


ona-tili-adabiyot-fanidan-test-savollari

Ушбу саҳифа орқали она тилида ўз билимингизни синаб кўришингиз мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

1. «Юлдузлар афсонаси» шеърида Етти қароқчи юлдузи қайси юлдузнинг қизини ўғирлайди?
2. «Табиат... уч олам (рассомлик, бадиий адабиёт ва илм) нуқтайи назаридан келиб чиқиб акс эттирилади».
Эрнест Сетон-Томп-сон табиатни қайси соҳа вакили бўлиб тасвирлайди?
1) рассом; 2) ёзувчи; 3) олим
3. Абдулла Қодирий «Меҳробдан чаён» романида «меҳробдаги чаёнлар» деб кимларни назарда тутган?
4. Эрнест Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» асари сўнгида қора йўрғанинг тақдири қандай якун топди?
5. Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романида Хон томонидан Анвар ўлимга буюрилган лавҳада кимнинг хатти-ҳаракатини жасорат сифатида баҳолаш мумкин?
6. Кўнгил, сен мунчалар нега Кишанлар бирла дўстлашдинг?
На фарёдинг, на додинг бор, Нечун сен мунча сустлашдинг?
Шеърдаги боғловчининг турини аниқланг.
7. Шеърий санъатламинг қайси бири арабча «шахслантириш» деган маънони англатади?
8. Қайси қаторда зидлов боғловчилари берилган?
9. Қайси қаторда жўналиш келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар берилган?
10. Қайси гапдаги модал сўз фикрнинг тартибини билдиради?
11. Абдулла Қаҳҳорнинг «Ўғри» ҳикоясидаги «ўғрилар» кимлар?
1) Элликбоши; 2) Қобил бобо; 3)Амин; 4) Пристав
12. Қайси қаторда вазифадош модал сўзлар берилган?
13. А.Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикояси қаҳрамони Унсинга бир одамчалик ёрдам берган жумла қайси қаторда берилган?
14. Абдулла Қаҳҳор асарлари тўғри саналган жавобни топинг.
15. Бош келишикдаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар қаторини аниқланг.
16. «Агар менинг устимдан қўрқоқ деб яна кулсангиз, энди аждарни тутиб келаман».
Ушбу сўзлар қайси асар қаҳрамони тилидан айтилган?
17. Қайси қатордаги модал сўзлар хулоса маъносини билдиради?
18. Эрнест Сетон-Томпсон қайси асари учун АҚШнинг «Эллиот» олий даражали олтин медалига сазовор бўлган?
19. Кўксимдаги севинч шунча зўр,
Думалайман майсада танҳо Гоҳ тентираб, кетаман узоқ,
Еми қучиб, ўпаман гоҳо.
Шеърдаги боғловчининг турини аниқланг.
20. Абдулла Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикоясида қаер «Тириклар гўристони» дея таърифланган?
21. Қайси қаторда соф боғловчи берилган?
22. Модал сўзлар гапда кўпинча қайси вазифада келади?
23. Чиройлидир гўё ёш келин,
Икки дарё ювар кокилин,
Қорли тоғлар турар бошида,
Гул водийлар яшнар қошида.
Шеърдаги юкламанинг тури қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
24. -ми, -чи, -а (-я) қўшимчалари юкламанинг қайси турига киради?
25. «Даҳшат» ҳикоясида қандай фикр илгари сурилган?

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Leave a Reply