Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак? - Ta’lim / Образование

Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак?

Пластик карта йўқолганда нима қилиш керак? Албатта, ушбу муаммо хар биримиз билан содир бўлиши мумкин. Тўлов картаси йўқолганда ёки ўғирланганда зудлик билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиш лозим.


Банк пластик картаси

Тўлов картаси банк томонидан қуйидаги ҳолларда блокланади:
🔹 банк картаси эгасидан унинг йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги ҳақида ариза қабул қилинганда;
🔹 ПИН-кодни кетма-кет 3 марта нотўғри терилганда;
🔹 терговчи, суриштирувчи, суд ижрочиси ёки суднинг банк ҳисобварағидаги операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори олинганда;
🔹 банк карточкаларидан фойдаланиш тўғрисидаги шартномада белгиланган бошқа ҳолларда.

Мижоз қуйидагилар орқали тўлов картасини мустақил равишда блоклаб қўйиши мумкин:
☑️ банкнинг интернет-сайтидаги шахсий кабинети (интернет-банкинг хизмати ёқилган бўлса);
☑️ хизмат кўрсатувчи банкнинг ёки тўлов хизмати кўрсатувчиларнинг (Uzcard, PayMe, Click ва б.) мобиль иловаси.

Пластик картани блокировкадан ечиш учун пластик карточка олинган банк филиалига шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан мурожаат қилиш керак.

Картангиз блоклаб қўйилганидан кейин, Сиз хизмат кўрсатадиган банкда, хизмат ҳақини тўлаган ҳолда (унинг қиймати ҳар бир банкнинг ўзига боғлиқ) картангизни қайта чиқаришингиз керак бўлади. Агар сиз картангизни топиб олган бўлсангиз, уни шунчаки блокдан чиқартирсангиз бўлди.

Сизнинг эски картангизда бўлган барча маблағларингиз янги картага ўтказилади.
Шуни ёдда тутингки, картани банкдан қайта чиқартирганингиздан сўнг сиз СМС-хабарлар хизматини янгидан фаоллаштиришингиз зарур бўлади.

 


Leave a Reply