Ўқитувчилар учун ўқув йили якунланиши муносабати билан kundalik.com «Синф бўйича йиллик ҳисоботнинг босма талқинини қандай тайёрлаш керак?» номли йўриқномани тайёрлади.
Синфнинг йиллик ҳисоботини тайёрлаш учун қуйидаги кетма-кетликни бажариш зарур:
1-қадам. “Таълим” – “Журналлар” бўлимини очинг.
2-қадам. “Чоп этиш” бўлимига ўтинг ва керакли синфни танланг.
3-қадам. “Aрхивда сақланадиган ўқув йили учун ҳисобот ҳужжати (битта синф учун)” чоп этиш турини танланг.
4-қадам. “Журнални чоп этиш” тугмасини босинг.
5-қадам. Журналдаги фанлар кетма-кетлигини танланг. Сичқонча ёрдамида қатордаги фан номини ушлаб, рўйхатдаги керакли жойга олиб бориб, фанларнинг кетма-кетлигини ўзгартиришингиз мумкин.
Қуйида чоп этилмайдиган фанлар келтирилган (фан созламаларида “Aттестациясиз” параметри танланган). Мазкур фанларни рўйхатнинг юқори қисмига олиб бориб чоп этиш мумкин.
⠀
Фанларнинг зарур кетма-кетлиги ўрнатилгандан сўнг, рўйхат сўнгидаги “Тайёр” тугмачасини босишингиз керак.