Ҳукумат қарори билан педагогларга малака тоифалари беришнинг янги тартиби белгиланди. Унга кўра мактабдан 20 баллик маълумотнома бериш амалиёти бекор қилинди.
Бу эса энди ишга кирган педагогларга ҳам ўз ихтиёри билан навбатдан ташқари аттестация иштирок этиш имкониятини беради.
Низоминг 4-бандига кўра педагог кадрлар ҳар беш йилда бир марта навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрлар касбий фаолиятига уч йил тўлгандан сўнг навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиларди.