Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ноябрь ойида репетиторлик нархлари октябрь ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 1,1 % га ошган.
Репетиторлик нархларининг республикада ўртача 1,1 % га ошишига Бухоро (0,3 %) ва Қашқадарё (0,3 % ) вилоятларидаги нархларнинг ўзгариши энг юқори даражада таъсир қилди.
Репетиторлик нархлари йил бошидан буён ўртача 6,6 % га ошгани кузатилган.
Репетиторлик нархлари ўтган йилнинг мос ойига нисбатан яъни йиллик нисбатда ўртача 7,4 % га қимматлашгани кузатилган.