Миллий сертификат имтиҳонларида тест натижалари халқаро методика асосида ҳисобланади - Ta’lim / Образование

Миллий сертификат имтиҳонларида тест натижалари халқаро методика асосида ҳисобланади

Миллий сертификат имтиҳонларида тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги хабар берди.

Milliy sertifikat imtihonlarida test natijalari xalqaro metodika asosida hisoblanadi

Вазирлар Маҳкамасининг “Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида“ 2020-йил 12-октябрдаги 646-сон қарорига ўзгартириш киритилди.

Унга кўра, умумтаълим фанларидан миллий сертиикат имтиҳонларига талабгорларни рўйхатга олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали амалга оширилади.

Миллий сертификат имтиҳонида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш my.gov.uz сайти орқали амалга оширилгани сабабли талабгордан белгиланган тўловнинг 90 фоизи ундирилади.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланади.

Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланади. Унга кўра:

70 баллдан юқори балл олган талабгорга — А+ даража;
65 – 69,9 балл олган талабгорга — А даража;
60 – 64,9 балл олган талабгорга — B+ даража;
55 – 59,9 балл олган талабгорга — B даража;
50 – 54,9 балл олган талабгорга — C+ даража;
46 – 49,9 балл олган талабгорга — C даража.

А+, А даражали сертификат олган абитуриентга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида ушбу фандан максимал балл берилади.

B+, B, C+, C даражали сертификат олган абитуриентга мос равишда максимал баллга нисбатан пропорсионал балл берилади.

Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича белгиланган энг юқори балл берилади

 


Leave a Reply