Наврўзи оламни биз барча шарқ халқлари қаторида азал-азалдан, минг йиллар давомида эъзозланиб келаётган, энг қадимий ва энг севимли, ҳақиқий умумхалқ байрами сифатида қадрлаймиз. Азалий ва абадий байрам – Наврўз эл-улус қалбида яратиш ва бунёдкорлик ҳисларини ўзида мужассам этган, элимизнинг табиати, онгу – тафаккури ва қалбига, ҳар бир оила ва хонадонига шоду – ҳуррамлик олиб кириши билан азиз ва суюклидир.
Наврўз байрами форс-тожик ва туркий халқларнинг қадимий байрамларидан биридир. Бу байрам 21 март куни нишонланб, айнан кун ва тун тенг бўлган пайтга мос келади. Тарихий манбаларда келтирилишича ва олимларимиз фикрига кўра, Наврўзнинг шаклланиш даври — энг қадимги замонлардан «зардуштийлик»нинг пайдо бўлишигача давом этган асрларни ўз ичига олган экан.
Наврўз сўзининг маъноси
Наврўз сўзи форс-тожик тилидан олинган бўлиб «Янги кун» деган маънони билдиради. Қадим-қадимдан Наврўз холис ниятли кишиларнинг севимли айёми бўлиб келган. Ўша кунларда ҳатто уруш-жанжаллар ҳам тўхталган, гина-қудратлар кечириб юборилган. Шоҳлар эл ичидан энг муносиб кишиларни тақдирлашган, айрим маҳбусларнинг гуноҳидан ўтишган.
Баҳор ва янги айём ҳар бир юракдан муҳим жой олган қувончли дамларда кўпчиликнинг «Наврўз қаерда ва қачон пайдо бўлган экан?» — деган саволига «Саодат» журналида эълон қилинган «Онақутининг саховати» мақоласида бунга асосли жавоб берилган. Унда жумладан: «Дунёга илк алифбони берган буюк алломаларнинг ватани бўлган, дунёвий фанларга асос солган Хоразм юрти қадимда, ҳатто эрамиздан аввалги мингинчи йилларда Хвайразам деб аталган. Кейинги йилларда олиб борилган археологик ва этнографик изланишлар Наврўз байрами илк бор худди шу заминда Нисо (яъни, аёл шаҳри пойтахти бўлмиш Парфиёна) грек ва Оврупа файласуфлари асарларида Парфияда нишонланганини ашёвий топилмалар тасдиқлади».
Ушбу саҳифада 21 март Халқаро Наврўз байрами тадбир сценарийлари юкланган бўлиб, уларни саҳифа сўнгида юклаб олишингиз мумкин.
Аввал юрагингга мўралайди у,
Сўнгра куртакларга ўргатади сўз.
Заминнинг кўзидан қочади уйқу,
Демак, Баҳор келди,
Келмоқда Наврўз.
Қишнинг аҳволига боқиб ҳойнаҳой,
Юм-юм ёш тўкмоқда эриётган муз.
Жилва қилаётир тенгсиз бир чирой,
Демак, Баҳор келди,
Келмоқда Наврўз.